Тил

Ҳикмат

Бу оламда кўпдир ҳайратнинг тури,

Бу оламда кўпдир ҳайратнинг тури,Биламан деган чоғ билмаслик аён.Мудом ҳақиқатни қўққисдан кўриб,Тилинг лол қолгайдир, идрокинг ҳайрон.Мисол, икки юзли одам боласиИкки бошли аждар ундан яхшироқ –Чунки сенга аниқ аждарнинг иши,Икки юзли қасдин билмайсан бироқ.Аждарнинг намоён иккита боши,Юролмас бирини сендан яшириб.Ҳамда тўкмагайдир тимсоҳ кўзёшин,Севги изҳор этмас ҳаддан ошириб.Аммо ҳайратнинг энг ажиб онлари,Шу онда йўқолгай ақлнинг сўзи,Яъни икки юзли мунофиқларнингОшкора бўлганда иккинчи юзи.Акром МАЛИК
Бу оламда кўпдир ҳайратнинг тури, — расм

2 080марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.