Иймон
Худойим, одамий фарзандини ҳеч
Худойим, одамий фарзандини ҳечНокас-у, ношуд-у, нонкўр айлама.Шайтонга илашган бечораларниНоқис ишлар ила мағрур айлама.Агар нола қилсам, Худойим, бу ҳолИсён-у туғёндан эмасдир мутлақ.Шунчаки, ажзимга келтириб иқрор,Тавонсиз ҳолимга йиғлайман, ё Ҳақ!Еган нонин кимки кўрмаса агар,Яъни нонкўрликсиз яшолмаса ким,Кўзини кўр қилиб ўймагунингчаУнинг қўлларидан тутмасин ўлим.Бировнинг нонини еб кўрлик қилганКўр бўлгач, кўзлари ситилиб оқсин!Бу хароб ҳолига, фаёдларигаХиёнат кўрган зот тўйгунча боқсин.Нон эмас қорнингни тўйдирган озиқ,Балки илм-у ирфон, меҳр ҳам нондир.Қай қўлдан неъматлар еса қайси қул,Еганин унутмай қолса, инсондир.Кўнгил нелигини англасанг агар,Ҳар онинг покиза бир саҳар бўлсин!Агар нонкўр бўлсанг, сафаринг сақар,Зафаринг азобли бир заҳар бўлсин!Сўзини тутса ким, аҳдини тутса,Шубҳасиз, буюк зот, буюк мард бўлгай.Нафс-у шайтонига эргашган ҳар кимХор-у хароб бўлгай, жувонмарг бўлгай.Яхшилик қилган зот кўзига, эй сен,Чўп тиққан қўлларинг кесилгай минбаъд.Бунёдинг барбод-у, барбодинг куйиб,Кул бўлиб оламга сочилгай албат.Гар шоҳнинг зоди бўл, хоҳ беҳлар зоди,Исталган майдонда айлагил жавлон,Сени қувиб етгай мазлумнинг доди,Ўлмассан ютмасанг лахта-лахта қон.Кўр кўзинг очилмас, валлоҳу аълам,Карларга уволдир ҳар қандай ҳикмат.Илло яхшиларнинг бошидан мудомЁғиб тургай Ҳақдан мағфират, раҳмат.Чорасиз қулларга қўлини чўзган,Эй сиз, содиқ зотлар, ёруғ – йўлингиз.Энг сара бандалар сафида, омин,Икки дунё ичра сарвар бўлингиз.Акром МАЛИК




Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.