Иймон
Худойим, бошимга бирор ғам келса,
Худойим, бошимга бирор ғам келса,Бировнинг қошида қилсам дарди ҳол;Ва андуҳ қалбимни ханжардек тилса,Сенга истиғфорлар сўйладим darhol...Чунки ҳар бир қайғу Сендандир, Тангрим,Сенинг ироданг-ку бари ҳодисот.Сен берган ҳадядан оғринса қалбим,Муҳаббатнинг иши эмасдир, ҳайҳот.Ноламнинг ортидан ҳамиша, ё Раб,Сенинг атоларинг келди пайдар-пай.Шу он қувончимнинг юзига қараб,Уятдан қочгали тополмадим жой.Чунки енгилликдан севиндим аммоНечун машаққатга айладим фарёд?!Шуми ошиқликнинг иши, Раббано,Ҳолимга вой бўлсин, ўз ҳолимга дод.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.