Тун
Ҳар ишнинг шарти бор бўлмоғи учун,
Ҳар ишнинг шарти бор бўлмоғи учун,Масалан, ой ёруғ тўлмоғи учун,Юлдузлар чарақлаб кулмоғи учунЗулмат бир тун керак, қоронғу бир тун.Дарахтлар куртаг-у, гуллар юзини,Уйқудаги айиқ мудроқ кўзини,Қорлар бағридаги пинҳон изиниОчмоғи учун бир кўклам керакдир.Бўлсанг ошиқларнинг енгилмас марди,Яшасанг қалбдаги ғуборни артиб,Яъни муҳаббатнинг энг муҳим шартиИтоат керакдир, комил итоат.Итоатсиз севги ёлғон-у кизбдир,Ёлғон севги эса оғриқ азобдир.Худо дунё ишин шундоқ тузибдир,Эй ёлғончи ошиқ, даф бўл майдондан!
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.