Иймон
Хато қилмоқ эрур банданинг иши,
Хато қилмоқ эрур банданинг иши,Хатога мубтало инсоннинг зоти.Аммо хатокорлар ичида шаксизТавба қилганининг бордир нажоти.Шайтон ўз ишидан чекмади пушмон,Кибр арқонига ўзини осди.Аммо хатосини тан олгач Инсон,Тавбаси жаҳаннам ўтидан тўсди.Аён ҳақиқатнинг баёни шулки,Банда хатосига бўлмаса иқрор,Тавба остонига қўймаса бошин,Узр тиламаса айтиб истиғфор -Айни иблис феъли унинг феълидир,Ва лаъийн қисматин олгайдир мерос. Аммо тавба истаб йиғлаб келибдир,Демак, у фарзанддир отасига мос!Демак, ато бўлгай унга ҳам албатБуюк Худойимнинг раҳмати, афви.Ажаб йўқ, бошидан ариса кулфат,Чекинса жонидан жаҳаннам хавфи!Ақлингни ишлат, эй бечора инсон,Нечун оғриқларинг тавбага элтмас?Токи тан олмасанг, ҳар неки нуқсон,Бошингдан балолар қамчиси кетмас!Қутурган нафсингни жиловлаш учунРоббингдан ёрдам сўр, умидни кесма.Нурдан иборат бир водий тургандаЗулмат даштларида тентираб кезма.Унутма, муҳаббат - оламнинг мағзи,Имконсиз яшамоқ севгидан айро.Аслида, муҳаббат исботи эрур,Чин дилдан йиғламоқ ва узр сўрмоқ.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.