Севги
Соғиндим деганлар, севдим деганлар,
Соғиндим деганлар, севдим деганлар,Гоҳида ғамингни оз-оз еганлар!Соғинчи чин бўлса, ишқи рост бўлса,Қалби муҳаббатга, сидққа хос бўлса,Ҳамиша севгиси айтарди сўзин —Олис кетмоғига бермасди изн.Қадар қўлидасан, ихтиёр борми?Қарорин устидан ҳеч қарор борми?Майли, биздан олис кетибсан, эй дўст,Яшнаган бўстонга етибсан, эй дўст,Соғинсанг кўнгилнинг йўриғин тутиб,Дийдорга келардинг ҳар қайдан етиб!..Демак, ё ишқингда қувват кам ҳамон,Ё соғинч ўтида ёнмадинг ёмон!Севгингга тарбият керакдир ҳоло,Соғинчинг бошингга бўлгунча бало!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.