Ҳикмат
Буйруқ бермоқ лозим бўлса, башарти,
Буйруқ бермоқ лозим бўлса, башарти,Ҳамиша ёдингда бўлсин қоида:Ҳар амрнинг адо бўлмоғи шарти –Бажарган одамга етсин фойида!Нақд нафни кўрмаган ё муҳтож эмасОдам ҳар не буйруқ, албат, унутгай.Токи одамзодда эҳтиёж эмас,Бирор ишни, ахир, не учун тутгай?!Магар қалбнинг кўзи кўр бўлса, инсонУлуғ фойдаларни кўрмас табиий.Сен эса эслатгил, эслатгил ҳар он,Яхшилик бобида бўлсанг самимий.Чунки башар хайли фаромушхотир,Унутмоққа бордир ҳамиша майли.Унутган одамдан олма хавотир,Унутди эслатмоқ ишинг туфайли.Сен тутиб турсангу қўлларингда бонг,Ҳеч ким унутмаса вазифасини.Эслатгувчи кимса керакми, не тонг,Ёпсанг эслатмалар саҳифасини.Шул боис, ким нечук ғафлатда қолсин,Ўз ишингни бажар, унутма ҳеч пайт.Фақат азиз жонинг саломат бўлсин,Ёддан чиқмас ишлар ҳақда кўпроқ айт!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.