Иймон
Аҳли фақр эди, аҳли фано ул,
Аҳли фақр эди, аҳли фано ул,Мудом одамларга яхшилик – иши.Мудом тилларида очиларди гул,Ундан яхшиликлар кўрди кўп киши.Гоҳ эъзоз этдилар кўтариб бошга,"Сиз Ҳақнинг дўсти, – деб. – Бизлар тобемиз".Деди: "Кўз кўргайдир тушганини бошга,Бу мақомни берди бизга Роббимиз".Кейин содир бўлди ажиб ҳодиса,Бирдан терс айланди бу чархи фалак:Маломат айлади улус, алқисса,Ҳолбуки, ул зотнинг парвойи фалак.Деди: "Ана энди хотиримиз жам,Нафс қўрққан кунлар ҳам бу бошга келди.Менда йўқдир исён қилинмаган дам,Осийга муносиб муомала бўлди!"Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.