Иймон
Бир валий бор эди хокисор, ғамгин,
Бир валий бор эди хокисор, ғамгин,Кўзини тўлдирган ҳамиша ёши.Соҳиби ҳол эди, соҳиби тамкин,Мудом кўзи ерда, эгикдир боши.Савол берди унга бир аҳли журъат:"Нечун кўзингизда ҳамиша нам бор?"Деди: "Ғофиллигим эрур ҳақиқат,Ахир, йиғламоқдан бўлак нимам бор?!"Сўрдиларки яна: "Устоди шариф,Нечун бу бошингиз хам бўлди беҳад?"Шивирлаб дедики: "Қулдирман касиф,Қулга қуллик, ахир, ярашгай фақат.Кўнглим кўрганини сизга фош этай –Ҳар дам боқиб турар Парвардигорим.Энди қандай қилиб бошим тик тутай,Бош эгмоқда менинг йўқ ихтиёрим..."Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.