Тил

Иймон

Сафарга биринчи отланган ҳар ким

Сафарга биринчи отланган ҳар кимҒолиб бўлолмагай ҳамиша ҳам, дўст.Токи нафсинг экан бошингда ҳоким,Йўлда бўлолмайсан ҳамдард, ҳамдам, дўст.Шайтон-ла жанг қилиб, эй ҳориб қолган,Қадарнинг ажойиб ишларига боқ:Олиму, орифу, валий ном олганАзозилнинг юзи бўлмади-ку оқ.Ҳолбуки, ибодат бобида афзал,Ҳолбуки, бу йўлда илк йўловчидир.Кибри қурбатига бердию халал,Бугун иймон учун ваҳший овчидир.Азал сабоғини бир дам унутма,Мудом тафаккурни қилиб тур огоҳ:Лаънати шайтоннинг мазҳабин тутма –Тарк этма хайрли ишларни ногоҳ.Акром МАЛИК

3 090марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.