Тил

Иймон

Қабрда қолганга ўхшайман гоҳо,

Қабрда қолганга ўхшайман гоҳо,Атроф сукунатда, ўзим ёп-ёлғиз.Сенга суянаман, Худойим, танҳо,Нур бермасанг умрим буткул қоронғи.Кўзимни тўлдирар ғариблик ёши,Кимсизлик кунжида қолдим мунғайиб.Ботиб дўстларнинг ҳам меҳр қуёши,Танам қадам босар беҳол мункайиб.Кимни севсам уни йўқотдим, эвоҳ,Севги деса, дилда уйғонар ҳадик.Ҳижрон дашти бўлгач бошимда паноҳ,Севмоққа кўнгилнинг сиққайми ҳадди?!.Бу қандай иш бўлди – ожиздир ақлим,Ишқим бор-йўғимни этмоқда ҳалок.Кимни севиб унга талпинса қалбим,Ундан бошим узра ёғилгай бало.Бирма-бир тарк этди соғинсам кимни,Уларга эргашиб ақлу ҳуш ғойиб.Келиб кўр, эй ҳижрон, хароб ҳолимни,Азобдан ганж йиғиб кетмишман бойиб!Севма дея дилга бергайман фармон,Аммо итоатга бегонадир ул.Ишқ тиғи санчилиб, дарё бўлгач қон,Ким айтгай: қотил ким, ким эрур мақтул?!Фақат узун оҳлар ўрлагай кўкка,Фақат узун тунлар ҳаромдир уйқу.Юракни тўлдириб қип-қизил чўққа,Ҳолимга ачиниб йиғлагай қайғу.Оҳим севгилимга етса, кифоя,Бахтлиман: “Ким, – деса –Бу кас, нотавон?”Айрилиқ дорига осилдим, шояд,Шаҳодати ишққа кўрилсам раво!..Акром МАЛИК

4 960марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.