Ҳаёт
Ёшим ўн етти, ўн саккиз, ўн тўққиз,
Ёшим ўн етти, ўн саккиз, ўн тўққиз,Йигирма уч эди,ё йигирма тўрт.Қисқаси, ўспирин эдиму ҳаргизЎзимни билмасдим пишмаган ё мўрт.Майдон кўрмай туриб шер эдим, ахир,Бўйин эгмас эдим тоғлар олдида.Насиҳат қилса ким кўрдиму ҳақир,Кезмоқни севардим боғлар олдида.Ҳақ сўзга этмасдим заррача тоқат,Фақат мен билганим ҳақ эди, тамом.Аслида нафсимга сақлаб садоқат,Шайтонга эргашиб юрганман мудом.Фойдамдан сўзласа яхши одамлар,Қулоғим беритиб қочганман йироқ.Чунки дилда ғам, кўзда йўқ намлар,Қўлимда ҳилпираб кибр отли байроқ.Шу қадар кўзимни қопламиш ҳижоб,Шу қадар шуурим зулматда қолмиш –Ақл ҳамоқатга чўкибди, ажаб,Худбинлик боримни қўлимдан олмиш.Сувратимга буткул бўлиб маҳлиё,Олам ичра комил одам эдим мен.Дарду ғам аҳлига боқмасдан қиё,Ҳамма айбдору, оппоқ эдим мен.Бир оғиз сўз билан синдирдим, минг оҳ,Ўнлаб кўнгилларни беўй, бешафқат.Фақат ўз номимга бўлиб хайрихоҳ,Шону шуҳрат эди орзуйим фақат.Қутурган нафс қанча қутурар экан,Унга лозим бўлгай мувофиқ жазо.Энди оғритмаса уни бир тикан,Энди қамчи олгай қўлига қазо.Қамчилар остида кечирдим йиллар,Ҳамон вужудимда дарра оғриғи.Эй нафсига ошиқ, нафсига қуллар,Сизни кутмоқдадир мусибат тиғи.Эй ҳақ сўздан юзин бурган азизим,Наҳот, истамайсан жонингга нажот?!Меники эмасдир айтган бу сўзим,Бу сўзни соҳиби шу аччиқ ҳаёт.Агар рад айласанг насиҳат дурин,Агар ғариб қолса қошингда устод;Энди ҳар ҳолингга чорасин кўриб,Тарбиянгга машғул бўлгайдир ҳаёт.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.