Ҳикмат
Бир киши мақтади ўзини чунон,
Бир киши мақтади ўзини чунон,Мақтов эканлиги билинмасди лек.Эшитиб лол қолди аҳли оломон,Фазилатли ким бор, ахир, унингдек?!Аммо ўша одам сўзга тил очиб,Ҳаммани айблай бошлади бир-бир.Сўзлари тўлқинли денгиздек тошиб,Тинглаганни бирдек айлади асир.Шунда бир ориф зот кўрдию буни,Келиб сокин деди ул жамоатга:“Беҳуда сўз ила ўтказманг кунни,Қандай чидаш мумкин бу жаҳолатга?!Инсон ўзи ҳақда десин, не деса,Заррача қилинмас унга эътибор.Аммо бошқаларни қандай васф этса,Ўзи шундай бўлгай – шул эрур иқрор”.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.