Ҳаёт
Розиман. Тириклай ўлмоқлик шулдир –
Розиман. Тириклай ўлмоқлик шулдир –Жон бермоқ азобли кечди, нетайин?..Худойим, қулингни қийнамай ўлдир,Манзилга азобсиз, енгил етайин.Аввал сўз тиғини санчдилар чуқурХудди тиғ сермагандек малакул мавт.Буткул кўтарилди ҳаётдан ҳузур,Рўёю риёлар дарҳол бўлди фавт.Кейин кўмган каби қаро қабргаБирма-бир этдилар ёру дўстлар тарк.Бир-бирларин чорлаб балки сабрга,Сўзлардан қурмишлар балки қасру арк.Қўлларида биздан қолган мерос бор,Икки дунё ундан кечиб бўлмас воз.Сал ўтиб бўлгайлар бизсиз бахтиёр,Сал ўтиб эскирар арзу эътироз.Биз эса тирилдик бошқа оламда,Аммо сизга ёпиқ эшиги унинг.Бир куни қолганда номсиз аламда,Эсларсиз ноилож биз ўлган кунни!..Аммо унутмангки, ҳақ собит мудом,Баъзан қотилларга жазо келгай кеч.Энди Сизга мадад етмоғи маҳол,Руҳимиз қошига келиб юрманг ҳеч.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.