Сабр
Нотавону заиф бечора зотга
Нотавону заиф бечора зотгаТуҳмат тошин отди мардуми ҳабис.Ул шўрлик чидолмай ору уётга,Узоқ вақт йиғлади бу зулм боис.Душман ё хоинлар одатда, мудомХанжар урмоқ учун пойлаб ётар пайт.Дўстлар ҳам ёғийга эврилиб тамом,Эшикни ёпдилар хорлаб пайдар-пай.Мазлум қон йиғлади жони чиққудек,Ҳатто яшаш учун излади чора.Ажалдан аччиқроқ тоғдек қайғуданБалки қалби бўлди пораю пора.Худога юзланди: “Тавбалар қилдим,Тавбамни қабул эт, ўзинг Худойим!..Бўҳтон тошларига қоқилдим,Албат, сабаб бунга журму хатойим…Туҳмат этган касга қандай сўзим бор?..Раҳматингга, Роббим, қилдим ҳавола.Ўзинг бўл ҳар дамда дўсту мададкор,Бўғзимга сиғмайлар қолди дод, нола.Яхшики, бўҳтонга бўлдим нишона –Қилмаган ишимни қилди дедилар.Тошдан бўлсин, Тангрим, бу шўр пешона,Дўстларим тириклай едилар.Аслида, гуноҳлар қилиб пинҳона,Юргандан сув узра олмадек қалқибОшкора туҳмат-ла бўлиб афсона,Бу қадар бўзламоқ яхшироқ балки”.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.