Тил

Иймон

Кимдир сенга изҳор айласа нафрат,

Кимдир сенга изҳор айласа нафрат,Ёки отиб қолса туҳмат тошини.Мен покман демагил айбжўга қараб,Эзишга шошилма унинг бошини.Чунки қимирламас дарахтнинг учиБашарти ногаҳон эсмаса шамол.Гуноҳинг чиқмаса хамирдек кўпчиб,Миш-миш қандай кезгай тилда бемалол?!Бандага оқлама ўзингни, банда,Ҳақ сени покласин, Худога юзлан.Гар сатр истасанг, бўлма шарманда –Қачон тойган эдинг, хотирла, эсла.То улус кўзига бўлгунча ошкор,Гуноҳинг пинҳона отмишдир илдиз.Аҳволингдан огоҳ бўлмадинг зинҳор,Турфа туҳматларга йўлиқдинг илкис.Энди Ҳаққа йиғла, куйиб нола қил,Тавба ато этсин, тавбадир нажот.Тавбага ўраниб олмасанг буткул,Қутулмассан асло, абадий, ҳайҳот.Роббим, Сен билурсан сирру аёним,Шарманда қулингни хорлиқдан қутқар.Тавба бер, тавба бер, эй Меҳрибоним,Умримнинг йўлидан бехатар ўткар...Акром МАЛИК
Кимдир сенга изҳор айласа нафрат, — расм

4 890марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.