Тил

Ҳикмат

Олам ўз йўлида юрмоғи учун

Олам ўз йўлида юрмоғи учунҲар зарра ўрнида турмоғи керак.Одамнинг бахти ҳам бўлгали бутунҚулоқ эшитиб, кўз кўрмоғи керак.Яъни қулоқ кўриб, кўз тинглай деса,Қўл оёқман дея айласа исён,Оёқлар бош бўлиб, бошингга келса,Бошлар оёқ бўлса, хорликдир чунон!..Шундай қабоҳатки, бузилмиш ақл,Илоҳий ҳукмга етмиш тағайюр!Шул боис эскидан қолгандир нақл:“Ўз ҳаддингни англа, ўз ҳаддингда юр!”Агар ақл ўз ишин қилмаса удда,Демак, бўйсунмаса ақлга вужуд,Тананинг ишлари бузилгай жуда,Энди занжир бўлгай муносиб ҳудуд.Агар бўйсунмаса подшоҳига эл,Агар ожиз қолса, қуллардан подшоҳ,Элнинг ҳам, шоҳнинг ҳам сўнги шулдир, бил,Ҳеч ким қутқаролмас, эй аҳли огоҳ!Агар вовулласа хотин ит каби,Оёқости қолса, эр эҳтироми,Демак, ҳосил бўлди шайтон матлаби,Демак, майга тўлди иблиснинг жоми.Уйнинг ҳукмдори эр эрур бешак,Уйнинг хўжайини уй ақли эрур.Хотин ўз шоҳига келтираркан шак,Демак, ақл ишига етмоқда путур.Ҳамма ўз ўрнида, жойида қолсин,Пойгаклик пойгакда, тўралар тўрда.Оламдан илоҳий низом йўқолса,Ҳар не тугаб битгай, йиқилгай гўрга.Ножоиз ишларни қилмасин улус,Насллар пок бўлсин, унсину ўссин.Боғбон боғи омон қолмоғи учунИсёнкор шохларни бутасин, кессин.Акром МАЛИК

3 140марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.