Тил

Иймон

Одам яратганда Халлоқи олам

Одам яратганда Халлоқи оламФаришталар ғоят бўлдилар ҳайрон.“Сизлар билмаганни билурман мутлақ”, –Деди Ҳақ: “Амримдан бўлманг паришон!”Одамга сажда қил деганда ХудоСаждага йиқилди барча малойик.Лек иблис улуғлик қилганча даъво,Одамни саждага кўрмади лойиқ.Бўйнига илинди лаънат ҳалқаси,Инояти Ҳақдан қувилди бадар.Кимнинг кибр билан бор алоқаси,Бўлгайми аҳволи бундан ҳам баттар?!Шунда Ҳақ дедики: “Эй аҳли малак,Сизлар билмаганни билурман дедим”.Фаришталар айтди: “Афв эт бизни, Ҳақ!”Зотан, иблис кибри пинҳона эди.Минг йиллар нафс ичра яширилган сирОшкор бўлди Одам яралган сабаб.Шул боис, англагил, бандаи ҳақир,Сирлар бош кўтаргай туманлар тарқаб.Сен ҳам покла мудом қалбингни, эй кас,Шубҳаю гумонни четга улоқтир.Бир куни ҳақиқат берганида сас,Оппоқ бўлиб чиқсин қалбингдаги сир.То яшар экансан иштибоҳга қул,То инонч ичингда эмас мустаҳкамКуфрнинг зулмати ёйганда кокил,Бой бериб қўйгайсан гавҳарингни ҳам.Токи бўлмас экан инончинг комил,Ичингда бор экан жиндаккина кирТуҳмат дарахтлари тугганда ҳосил,Еб қўйиб, ғафлатга тушгайсан асир.То ичингда ётгай шубҳа уруғи,Ногоҳ бўҳтон суви унга етгайдир –Шайтонинг кўтариб ғалаба туғин,Шубҳанг дарахт бўлиб ўсиб кетгайдир.Кўзларинг кўр бўлгай, қулоқларинг кар,Ичингни тўлдиргай тутунли ҳаво.Инончинг жонига солганча хатар,Шубҳанг сени ҳақдан қилгай мосуво.Акром МАЛИК
Одам яратганда Халлоқи олам — расм

3 290марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.