Тил

Иймон

Қанча умринг бор дея ўзимга савол қилдим,

Қанча умринг бор дея ўзимга савол қилдим,Бирор тахмин айтмоқни ақлимга маҳол билдим.Уйғон дея танамни туртдим, кошки, кўз очса,Қалбим Ҳақ дўст Ҳу дея ҳар лаҳзада сўз очса!..Қачон боқсам ҳолимга топдим ғафлат чоҳида,Уйғонгандек сесканиб, титраб қолар гоҳида…Ялангоёқ, ялангтўш тиканзордан юряпман,Сон-саноқсиз тиканни товонимдан теряпман.Эсон-омон ўтмоқни машаққат хаёл қилдим,Дилда кудурат тухмин сақлашни малол билдим.Эй бизни хато англаб, хато тушунган зотлар,Ғам чексак ё суюнган, ёхуд куюнган зотлар!Билибми, билмасданми, етказдингиз озорлар,Қувонч ўлигин еди қайғу деган мозорлар.Сиздан ўтган не бўлса, хоҳ узр денг, хоҳ деманг,Аммо мен едим етар, сизлар асло ғам еманг.Ҳаммангизга ҳаққимни ҳалол қилдим, ош бўлсин,Ғийбату ҳасратингиз қўлдан кетган тош бўлсин.Умидим борки, кимдир, яъни мен оғритганлар,Аччиқ сўзу хатойим кўнглини совутганларМенга ҳам садқа этса афву марҳаматини,Худойимдан сўрасак, бизларга раҳматини!..Худойимнинг бу ҳолдан карам денгизи жўшса,Мағфират тўлқинлари етти фалакдан ошса!Бизга ҳам битта зарра тегиб кетса, не ажаб,Шундай умидда дилга не керак азоб қадаб?!Заифу нотавонмиз, хастаю ногиронмиз,Бир оғриқ келса ногоҳ, шифога нигоронмиз.Ўзимиздек бандага араз сақламоқ недир?Роббимнинг марҳамати ҳамма нарсадан кенгдир!Худойим, қалбимизни жаннатингдек кенг айла,Бизни тавбакор зотлар қаторида тенг айла.Биз бўлдик жонимизга зулмкору жафокор,Ўзинг раҳмат томчисин биз қулларга раво кўр!Акром МАЛИК

3 070марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.