Ҳикмат
Рост ва ёлғон аро девор бор, бироқ
Рост ва ёлғон аро девор бор, бироқБу девор ҳариру, шаффофу майин.Ёлғондан умрбод турмасанг йироқ,Ростнинг сарҳадидан ҳайдалмоқ тайин.Бир бор ёлғон айтган иккинчи мартаЁлғон сўзламоқдан асло тортинмас,Алдовнинг асалин тотган, албатта,Ҳақиқат заҳрига энди ботинмас.Ёлғон бора-бора илондек бўғиб,Руҳингни нифоққа айлагай асир.Ҳар куни минг битта ҳийлалар тўқиб,Бўлгайсан кунма-кун ахлоқи фақир.Энди мунофиққа эврилиб тамом,Оқибат келгайдир иймонга хатар.Қалбингга едиргач ҳар куни ҳаром,Бало борми, ахир, бундан ҳам баттар?!Шул сабаб, ҳолингга бўлгил эҳтиёт,Билмай нафсу шайтон макрига учма.Ҳали ўлмай туриб, хорликнинг, ҳайҳот,Қоп-қора, азобли қабрига тушма.Ниятинг пок бўлсин, ишларинг тўғри,Сўзларинг кам бўлсин, аммо ҳақиқат.Шунда ҳаловатнинг йўлидан юриб,Шону шараф бўлгай топганинг фақат.Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.