Тил

Ҳикмат

Шеър икки кишининг ишидир, албат,

Шеър икки кишининг ишидир, албат,Шоиру шеърхоннинг шериклик иши.Агар шоир бўлса, соҳиби санъат,Шоирдек терандир тушунган киши.Шеър ёзмоқ – дард чекмоқ, оҳу воҳ қилмоқ,Шеърни англаганнинг исмидир ҳамдард.Бир мақом эрур гар дардиманд бўлмоқ,Дардкашнинг мақоми ўн карра баланд.Шеърни англаганнинг табъи солимдир,Шеърни ҳис этганнинг зеҳни мустақим.Кимдир моҳир бўлса, кимдир олимдир,Гар шеърни билмаса, ул аталгай ким?!Ҳикмат янграмаса ашъорда баланд,Шеър эмас дермиди Ҳақ ўз оятин?!Зотан, бир сифатда бўлмаса монанд,Ора ажратмоқнинг борми ҳожати?!Гўзал шеър қайсию, қайсидир восвос –Комил ақлу пок дил фарқлагай, албат.Кимда фаҳму кашф бор валийларга хос,Шеърнинг сирларини шарҳлагай, албат.Агар шеър чин сўзни этса инкишоф,Шоиру шеърхонни нурга бошлагай.Башарти шеър бўлса ёлғонга вассоф,Шоиру шеърхонни чоҳга ташлагай.Эй шеърни ёзганлар, шеърни суйганлар,Кизбдан нафрат этинг, севинг чин сўзни.Ишқнинг оташида бағри куйганлар,То Маҳшарда кулиб очайлик кўзни.Акром МАЛИК

4 190марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.