Тил

Ҳикмат

Яхши одам бўлгил, яхши одам бўл,

Яхши одам бўлгил, яхши одам бўл, Кулиб турсин юзинг, ҳалим бўл, хушхулқ. Камол топ , бамисли ой мисоли тўл, Ҳар кимга эгилиб, айлагил қуллуқ. Аммо бошқаларни даъват қилсанг гар Яхши бўл, илм ол, юксалгин дея, Шу онда қилгайлар шахсингдан ҳазар, Кимсан, елкамизга юк солдинг дея. Зотан, Расулуллоҳ – сарвари олам Солиҳ инсон эди – ҳар киши севди. Лекин ислоҳ учун қўйганда қадам Ахир, аҳли Макка не сўзлар деди!.. Шул сабаб, ислоҳга бел боғлаган зот, Ҳар кимга яхшилик истаган телба! Қалбингни жисмингдан айла-да, озод, Йўқлик саҳросида ясагин кулба. Токи турфа сўз-у, озорлар етиб, Қалбинг йиғламасин, оғриб юрмасин. Вазифанг бажаргач, олисга кетки, Одамлар юзингни қайта кўрмасин.Акром МАЛИК

3 740марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.