Иймон
Ҳали бола эди – лойларни кечиб,
Ҳали бола эди – лойларни кечиб,Таёқдан от миниб чопар эди у.Надомат заҳрини кўрмаган ичиб,Ҳар лаҳза минг завқни топар эди у.Лекин фитратида нур сочиб ҳиммат,Бутун вужудини ёритган ихлос.Ҳар сўздан кашф этиб минг битта ҳикмат,Дард ила ёнмоқни қилди ихтисос.Асло бўлолмади иккита юзли,Аҳдини бузмоққа етмади кучи.Дунё занжиридан тез-тез узилиб,Бақо кўкларида юрарди учиб.Ичига сиғмасдан кашфу асрори,Оламда ҳаммага етказсам дерди.Кўнгилда ҳар кимнинг бўлса ғубори,Меҳр ила батамом кетказсам дерди.Аммо олам иши эмасдир осон,Дунёнинг ҳийласи чигалдан чигал.Ақлу илми ила ҳар қандай инсонМакру мушкилотни ечолмас тугал.Бўлди ғанимларнинг ўқига дучор,Ғолиб келди ёвлар ҳужумидан ул.Қисмат ҳикматини англамоқ душвор –Дўстлар ҳамласига учради ул қул.Қон билан ювилди аъзойи бадан,Кўксидан отилда алвонранг булоқ.Бир муддат йиғини айлади ватан,Бир муддат қовурди ҳижрону фироқ.Етиб малакутдан мадад илоҳий,Секин-аста битди турфа жароҳат.Булутдек чекиниб ғамларнинг оҳи,Танасига қайтди яна ҳарорат.Деди: “Биздан кечган ҳар инсонки, бор,Ранжиган бўлсам гар ўз нафсим учун –Ранжишим ҳавода қолсин беқарор,Ярим кўнгилларни Ҳақ этсин бутун!Агар Худо учун бўлдим норизо,Роббимнинг қошида илтижойим шул:Уларга бермасин азобу жазо,Афв этсин, афвига муҳтож ҳар бир қул.Мендан илм олиб ким излаб нажот,Кейин юзларини бурдилар илкис –Ушбу илмлардан топиб баракот,Ҳақ йўлдан тоймасин ҳеч бири ҳаргиз.Агар нафсим учун сўзлаган бўлсам,Худойим мени ҳам кечирсин, омин.Эрта-кеч вақт етиб бир куни ўлсам,Хатойимни буткул ўчирсин, омин!”Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.