Тил

Иймон

Бир солик улусдан чекди кўп жафо,

Бир солик улусдан чекди кўп жафо,Тиғдан жигар-бағри поралар бўлди.Вужуди майлию, руҳи вовайло,Фарёдлар ичинда ёралар бўлди.Унга нидо келди ҳотифдан ногоҳ:“Сенинг онтинг бордир ишқим рост деган.Ишқи чин қул зинҳор тортгаймидир оҳ?!Ошиқми ишқига пушаймон еган?!Инсонлар озори оғритса сени,Ёки олқишлардан севинсанг агар,Демак, худбинлигинг курашда енгиб,Ишқинг қисматида бор ҳали хатар.Токи одамларнинг тилидан чиққанОфарину таъна фарқин унутсанг,Демак, севганингда бордир ҳақиқат,Энди жоиз балки висолни кутсанг.Билгил, ишқ йўлининг синови оғир,Ошиққа нафс – кишан, дунёдир қафас.Ҳақ десанг, бошингдан туҳматлар ёғар,Зотан, бу йўлдаги ҳар оҳ муқаддас”.Акром МАЛИК

2 850марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.