Иймон
Банда, эҳтиёт бўл, эҳтиёт бўлгил,
Банда, эҳтиёт бўл, эҳтиёт бўлгил,Билмаган сиррингдан сўйлама зинҳор.Майли, ўтдек порла, гуллардек кулгил,Бошқани ёмон деб ўйлама зинҳор.Ҳар ким инсоф топсин – Худодир подшоҳ,Ҳеч ким тийғонмасин, тоймасин ҳеч ким.Ичингдан чиқмасин ўша алам, оҳ,Ҳикмат Аллоҳники, Улдир ал-Ҳаким.Худонинг раҳмати етгай ҳаммага,Ҳеч ким қамрай олмас, ҳеч ким тўсолмас.Биздек бечорага, биздек хастагаЕтиб қолса, не тонг, афв деган сас.Бандаларни қўйгил, юзлан Худога,Узил ҳар кимсадан, ҳар кимдан кесил.Бағир оч сидққа, боғлан вафога,Бу икки неъматдан топгайсан ҳосил.Роббим, ҳеч ким инонмасин, Сен инонсанг, бас,Ҳар ким юз ўгирсин, Сен юзлан, етар.Менда мен йўқ эрур, мендир тупроқ, хас,Бугун-эрта чириб йўқ бўлиб кетар.Роббим, пок айлагил қалбимни доғдан,Кин-у адоватга қолдирма ўрин.Шояд, жой берсанг-у абадий боғдан,Шояд, ўздан кетсам Жамолинг кўриб!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.