Ҳикмат
Дунёнинг дардини тортмайман десанг,
Дунёнинг дардини тортмайман десанг,Елкага тоғларни ортмайман десанг,Ҳар куни заҳарлар тотмайман десанг,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Ҳақдан маломатлар кўрмайин десанг,Хорлик кўчасида юрмайин десанг,Надомат ҳосилин ўрмайин десанг,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Сенинг оғриқларинг унга бегона,У куннинг қулидир, тунга бегона.Туннинг қул бўлса, тонгга бегона,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Ғафлатнинг чоҳидан чиқолгамай ул,Ҳақ сўзни қалб ичра уқолмагай ул,Ошиқлардек қайғу чеколмайгай ул,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Вужудин забт этиб дунё ташвиши,Ёдидан чиққандир уқбо ташвиши.Кўнглингга тўлгандир вафо ташвиши,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Сенинг нақ дилингга ханжарлар санчгай,Қўллари суғургай, оёғи янчгай.Осмонларинг узра заҳарлар сочгай,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Зулматдек қорадир, дўзахдек мудҳиш,Мудом жаҳолатга асир бўлмиш ҳуш.Тиллари учида сақлаб юрар ниш,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Ошиқ бир кун ёнгай, эртага кулдир,Бечора ғам ила қайғуга қулдир.Нафсинг ҳавосини аяма, ўлдир,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Сен мағиз, у сенга пўст бўлмагайдир,Аҳдида ҳеч қачон рост бўлмагайдир.Икки дунёда ҳам дўст бўлмагайдир,Аҳли дунё билан сирлашма зинҳор.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.