Тил

Иймон

Кетганларга видо айтдик, омон бўлинг,

Кетганларга видо айтдик, омон бўлинг,Келганларга бағир очдик – салом Сизга!Кимга яхши, ким учундир ёмон бўлинг,Хуш тилаклар тўлиб-тошган калом Сизга!Қалбингизда порлаб турган нурни кўрдик,Жилва айлар кўзингизнинг кўзгусида.Кўнгил ичра пинҳон оғриқ, дардни сўрдик,Сайр айлаб ойдин тунлар ёғдусида.Юрак ичра чуқур-чуқур жароҳатларАзобига чидай олмай этиб фарёд,Етгач Ҳақдан гўзал-гўзал иноятлар,Сўзларингда шукроналар бўлгай бунёд.Бўлмасайди кунларингда ҳузунларинг,Қочмасайди тунларингда уйқу узоқ –Билмас эдинг недир кемтик, бутунларинг,Кўрмас эдинг недир зулмат, недир чироқ.Вужудингга тушмасайди зилзилалар,Портламасди қалбда пинҳон тоғу тошинг.Тополмасдинг баҳоси йўқ хазиналар –Кўз ойнангни ювмасайди аччиқ ёшинг.Гоҳо боқиб ҳаётингга лолу ҳайрон,Қандай яшаб ўтдим дея сургайсан ўй.Мусибатлар борлиғингни қилгач вайрон,Йиғлаб-йиғлаб умидлардан қургайсан уй.Кўравергач ҳар кун, ҳар тун синов, олов,Ёнишга ҳам, куйишга ҳам ўрганасан.Қорлар ёғса, каловланмай топиб қалов,Инонч номли палосингга ўранасан.Марҳамати қилса ногоҳ тажаллийёт –Худовандга шавқинг тошиб юкинасан.Ўз феълингга қайта-қайта айтиб ҳайҳот,Исёнингу туғёнингга ўкинасан.Кечир, Роббим, ожизлигим сифатимдир,Сендан бўлак ҳеч кимим йўқ икки дунё.Сенсиз қолмоқ кулфатимдир, офатимдир,Бир лаҳза тарк этмагил, ё Раббано!..Акром МАЛИК

3 340марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.