Иймон
Бу оламни тўлдирмиш илоҳий тажаллолар,
Бу оламни тўлдирмиш илоҳий тажаллолар,Бандага вожиб эрур ёлвориш, таваллолар.Қалбинг кўра олса гар, иқрор-у тасдиқ этгай –Ҳақнинг раҳмат-у адлин васфин лавҳига битгай.Худо сенга юборса ўнта мусибат ногоҳ,Йигирма мадад қўшиб йўллагай, бўлгил огоҳ!Битта касаллик берса, икки шифоси бўлгай,Бўғиқ туннинг ортидан тонгнинг сафоси келгай.Гуноҳга йўлиқсанг гар яширгай, сир тутгайдир,Ҳар дамда нидо айлаб, истиғфоринг кутгайдир.Жазо ҳам келмас туйқус, аввал келгай шамоли,Яъни дегай: “Тавба қил, банда, шул эрур ҳолинг!”Ҳар қанча ҳаддан ошсанг, шошилмас, этмас шиддат,Шояд, тавба қилгайсан, Ҳақдан бу эрур раҳмат.Ва бир кун эл-улусга сенинг юзинг очгайдир,Шарманда бўлгайсан-у, дўст-у душман қочгайдир.Ҳамон бу тамға эмас – дўзахга деган маҳкум,Худонинг ҳукми ҳеч бир бандага эмас маълум!Яъни тавба эшиги ҳамон очиқдир, очиқ,Эй банда, нажот топгил Худо пойига қочиб!Нафс қутургай, тўймагай лаззат-у ҳузурга ҳеч,Шайтон яқинлатмагай узур-у маъзурга ҳеч.Умидсиз бўлмоғингни истагай мудом шайтон,Иймонсиз ўлмоғингни истагай мудом шайтон.Худо бало берса бир, ҳимояси минг бўлгай,Ер юзини тор десанг, жаннатлари кенг бўлгай.Худонинг адли шулдир – ҳар қулфга калит бор,Калитни топиб бериб, яна Ўзи мададкор!Худонинг раҳмати шул – бир синовга минг ажр,Тун қанча қаро бўлса, ундан ёруғроқ фажр.Сени бунча чоҳларга туширган ҳам Худодир,Мусибатларда тоблаб, пиширган ҳам Худодир.Ҳар қадамда бир тикан, тутиб яна ўнта гулСени поклаб абадий ҳаётга чорлагай Ул.Худонинг раҳмат-у адли, ҳикмати нурдир, эй дўст,Буни англаган инсон озод-у ҳурдир, эй дўст.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.