Тил

Ҳикмат

Икки нарса борки, оламда, эй дўст,

Икки нарса борки, оламда, эй дўст,Ақл-у ҳушинг олиб сармаст айлагай.Нафсингга ҳар ишин кўрсатиб дуруст,Шайтонга ҳамтовоқ, ҳамдаст айлагай.Бирининг номидир – мол-дунё, бойлик,Яна бири эмиш мансаб-мартаба.Иккисин бағрида инсон тойилиб,Йиқилмоқ хавфида бўлгай, албатта.Ё писанд қилмагай бечораларни,Ёки зулм қилгай беҳад, бепарво.Мазахлаб, азоблаб овораларни,Яна ишратида айлагай давом.Чунки маст одамнинг бўлмагай ақли,Кўзи кўр, қулоқ кар, қалби ўликдир.Мажнун каби янграб ҳар битта нақли,Иши йиғлагулик ва кулгуликдир.Ҳақ сўзни қилмагай қабул ҳеч қачон,Теграсида қолмас ҳақ аҳли ҳам ҳеч.Кеча-ю кундузи касбидир исён,Ғафлатга чўккайдир тонг, шом, эрта, кеч.Ҳасад сиртмоғида бўғилгай бўйни,Очкўзлик заҳрига танаси тўлгай.Фитнадан иборат ҳар бир ўйини,Риё унинг учун ибодат бўлгай.Шу қадар жаҳлга ботгай, шу қадар –Қаттол-у, баттол-у, каззоб-у ҳабис;Кўзига разолат кўринмас хатар,Балки тубанликни тутгайдир анис.Қатл-у чиркинликка тўлгай-у, аммоЗоҳири гул каби гўзалдан гўзал.Бировнинг бошига солмаса бало,Унинг-чун яхши иш шулдир мукаммал.Мансаб-у мол-дунё мастлиги – офат,Маҳол бу офатдан қолмоқлик салим.Башарти, кўрсатиб раҳмат-у шафқат,Худо қутқармаса, қутқармас ҳеч ким!Акром МАЛИК

2 540марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.