Тил

Иймон

Энг улуғ неъматдир билмоқ Худони,

Энг улуғ неъматдир билмоқ Худони,Худони танимоқ, Унга сиғинмоқ.Ундан кутиб ҳар не лутф-у атони,Соғинсанг, Худонинг дўстин соғинмоқ.Лекин азоб эрур, изтироб, эвоҳ,Худони таниб, сўнг қолмоғинг карахт.Бўлмоқ лозимдирки, ҳуш ила огоҳ –Худони эсламоқ ҳар дам буюк бахт.Худони таниган бўлсанг, эй азиз,Бу шодлик ҳиссини чуқурроқ туйгил.Қойим бўл, эгил ва ҳар кун чўкиб тиз,Иззатли бошингни саждага қўйгил.Турфа мусибатлар чиқса йўлингдан,Турфа лаззатлардан қолсанг гар йироқ –Бу ишларнинг бари, ишон, дилингдан,Худони эслагил деган қўнғироқ.Қалбингни ножоиз ўй-ла булғатма,Дунё севгисига сезма эҳтиёж.Энг катта яхшилик қулга эслатма:Худога муҳтожсан, муҳтожсан, муҳтож.Акром МАЛИК

3 030марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.