Тил

Ҳикмат

Инсонлардан ранжима, ўзинг ҳам инсондирсан,

Инсонлардан ранжима, ўзинг ҳам инсондирсан,Гоҳида оқил бўлсанг, гоҳида нодондирсан.Нуқсон-у хислатингга боқиб, кўп ҳайрондирсан,Ҳайрон бўлма, ҳар ишнинг гўзал ҳикмати бўлса,Буни англар ҳикматга кимнинг ҳиммати бўлса.Одамзодни тўлдирган ҳар нуқсон-у, ҳар хатоБилдиргайки, энг комил, мукаммал Зотдир Худо.Аввал севги, сўнг ҳижрон Ўзи қилгай-у ато,Бошга тушган бу ажиб, ақл етмас савдолар,Худога борар йўлни очгайдир бу ғавғолар.Кимки ёмонлик қилса, нафрат этмасанг ундан,Яхшилик қилгандан воз кечмасанг турфа кунда,Қалбингнинг соф экани аён бўлгайдир шунда –Балки қалбинг соф бўлгай шундай ҳодиса ила,Башарти яшасанг сен Худодан ҳикмат тилаб.Тупроққа боқ – не ибрат – ҳамма тирик бўйнида,Ўлгач, яна жой берар ўликларга қўйнидан.Аммо исёни йўқдир – ўт чиқмас ўйинидан,Ҳақнинг ҳукмига мудом таслим бўл тупроқ каби,Шояд, фалаклар узра ҳосил бўлгай матлабинг.Акром МАЛИК

2 770марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.