Тил

Ҳаёт

Салом, эй болакай! Яна келдингми,

Салом, эй болакай! Яна келдингми,Ҳар сафар келишинг менга маълумдир.Ушбу ҳақиқатни яхши билдингми —Ҳақдан кечмоқ бу тириклай ўлимдир.Узоқ кет, яна ҳам узоқроққа кет,Қутулмоққа урин, ҳарчанд урингин!Турфа хил мурод-у мақсадингга ет,Давраларда шодон, мағрур кўрингин!Оп-очиқ яралар битмай қолгайдир,Мумкин бўлмас асло ғамни аритмоқ.Кўкрагингга нафас етмай қолгайдир,Бўғзингни сиққанда биз солган сиртмоқ.Бир лаҳза шодлангин, шод бўлгил бугун,Аммо тугаб борар ҳар куни тоқат.Бу шундай арқонки, бу шундай тугун,Боғлаган қўл уни ечолгай фақат!Сенга ёрдам бергим келса-да, локинҲолингга жим боқиб, кулгайман сокин.Акром МАЛИК

1 850марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.