Биз ҳам улғаймоқдамиз, шекилли. Аста-секин жисм ҳам, руҳ ҳам баъзан сокинлик бағрида ором олишни истамоқда.…
Биз ҳам улғаймоқдамиз, шекилли. Аста-секин жисм ҳам, руҳ ҳам баъзан сокинлик бағрида ором олишни истамоқда. Ғавғо ва даъволарсиз суҳбатлар хоҳламоқда. Акс ҳолда, кўзга кўринган ва кўринмаган; билинган ва билинмаган юклар бу заиф жисмга, ғариб руҳга оғирлик қилмоқда. Бошқаларга раҳнамо бўлишни истаган ақл ўз нафсини йўлга солиш машаққатини тотади. Шу онларда табиат ичра сафар фойда бераркан. Бу ақл билан эмас, ўз-ўзидан рўй берадиган эҳтиёж экан. Авваллари ҳам тоғга чиққанмиз, лекин йўлбошчи ила сафар машаққати oson кечаркан. Танишимиз ва укамиз Усмонжон ташкил қилган @hamrohtrip сафаримизда бизга йўлчи бўлди. Чукурак, Балтав (Болтоғ) шаршараси; Оби Раҳмат ва Балтав ғорига бордик. Кун бўйи пиёда юрдик. Қуёш ва шамол, булутлар сояси ва тоғларнинг қояси ҳамроҳ бўлди. Дарвоқе, Балтав, менимча, асл ном. Ўрислар Палтау деб ўзларига мослаб олишган. Ўриснинг талаффузидан кечиб, Балтав десак, яхшидир, валлоҳу аълам.
Акром МАЛИК










Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.