Тил

Иман инвест можаросидан кўрилган фойдалар:

Иман инвест можаросидан кўрилган фойдалар: — расм

Иман инвест можаросидан кўрилган фойдалар:

1. Мусулмонларнинг баҳс маданияти қанчалик шаффоф ва холислиги кўринди: мухолиф тарафлар имкон қадар адаб чегарасида тура олдилар.

2. Мусулмонлар бир-бирларини тинчлантириб, радикализмга йўл қўймаслиги исботланди: ҳамма ақл эгалари дарҳол ақл ва ҳикмат, сабр ва босиқлик ила иш тутишга даъват қилдилар. Бу ҳолат вазиятни сокинлаштирди.

3. Мусулмонлар илм эгаларига эргашиши юзага чиқди: фаросат эгалари ўз заиф ақлига таянмади ва омманинг катта қисми илм аҳлининг сўзига қулоқ тутяпти.

4. Мусулмон олимларининг масъулият эгаси экани асосланди: олимлар вазиятга керакли фурсатда аралашиб холислик ила масалани ҳал қилишга ҳисса қўшмоқдалар.

5. Иман инвест Янги Ўзбекистон мевасидир. Унинг жамоаси ҳам ёшлардан иборат. Қанча хатолари борлигига қарамай, улар ҳалол ва самимий эканликлари кундай равшан бўлди: улар муаммоли шароитда энг тўғри ахлоқда – вазминликда тура олдилар.

6. Мусулмонларнинг ҳақ масаласида эътиқоди тажаллий қилди: улар Аллоҳнинг чегарасини бузмасликни олий қадрият билишлари, ҳаромдан ҳазар қилишлари кўринди.

7. Мусулмонларда ҳалол молияга эҳтиёж борлиги далилланди.

8. Асосийси, Янги Ўзбекистон халқи, айниқса, ёшлари шундай муаммоли вазиятларга дош берадиган ахлоқий иммунитет ва тўғри тафаккурга эришиб бораётганларига шоҳид бўляпмиз.

9. Яна ҳам асосийси, мусулмонлар жамоаси фитна эвазига ўзларига қимматли бўлган тузилмани йўқ бўлиб кетишига йўл қўймасликларини кўрмоқдамиз. Яъни шу юрт фарзандлари меҳнат қилиб тиклаган бир тузилма шунчаки ҳалок бўлмасин дея Ўзбекистон мусулмон олимлари енг шимардилар, бефарқ бўлмадилар, чет таълимини олган бир тажрибасиз одамнинг хатоси оғир оқибатларга олиб келмасин дея курашмоқдалар.

Буларнинг ҳаммаси фақатгина эркин шароитда амалга ошадиган ишлардир.

Бу ҳодисалар жамиятнинг органик ҳодиса эканини, илм аҳллари илғор бўлган жамият ўз муаммоларини интеллектуал қатлам истишори асосида табиий ҳал қила олишини ҳам исботлайди.

Бу ҳодисалар Президентимизнинг бағрикенг ва ҳикматли сиёсати қанчалик тўғри эканини исботлайди.

Шу кунларга етказган Худойимга шукурлар!

Парвардигорим, бу ишлар охирини янада хайрли эт ва мусулмонлар аҳиллигига бир васийла айла!

Омин!

Акром МАЛИК

2 170марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Ҳамиша сизларни эслаб, ҳаққингизга дуо қилмоқ биз шогирдлар бурчидир. Аммо махсус кун устозлар учун атаб…

    Устозсиз ҳеч иш йўқ. Устозсиз ҳеч бир эшик очилмас. Устозсиз олам зулматдир. Бугун муаллим ва мураббийлар кунида хотирам китобини варақлаб, ҳар бир устозимни эсга олгим ва улар…

    3 дақиқа

    Қадрдонларнинг хабари бор: "Озод инсон фалсафаси" деган китобни ёзишни бошлаганмиз.

    Эътиборингизга 2-бобни ҳавола этамиз. Олдиндан огоҳлантирмоқчимиз: бу бобда маълумот жуда кўп ва аслида, улар энг мухтасар, яъни энг қисқа ифодаланган маълумотлардир. Шошилмай…

    27 дақиқаOzod inson falsafasi

    Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

    Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий тадқиқот марказида Йўлдошхон Исаев домла ишлар эдилар. Ўта камтар, самимий, киришимли, кибрдан мутлақо йироқ, хокисор ва гўзал хулқли инсон…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.