Тил

Китоб ўқияпман деган эдим. P.Merimening "Таманго", "Қўшхато" ва шу каби новеллаларини ўқиб тугатдим.

Китоб ўқияпман деган эдим. P.Merimening "Таманго", "Қўшхато" ва шу каби новеллаларини ўқиб тугатдим. Турли қаҳрамонлар, реал чизгилар. Орият ва пасткашлик ўртасида ўртанган юраклар ва ҳоказо. Инсон табиатидаги турли хусусиятлар шафқатсизлик ва хотиржамлик ила фош қилинган. Аммо ёзувчининг томони аниқ кўриниб туради: у динга танқидий қарайди ва одамларнинг эркин ҳаётга чақиради ва уни жозибали кўрсатади. Инсонлар муайян тушунчаларни, масалан, эрк, ҳуқуқ, виждон, ҳалоллик каби катергорияларни ишлаб чиқиб, шунга мувофиқ яшашлари керак деган бир ички маъно матнлар оралаб сизиб юради ва билдирмасдан ичингизга ҳам ўтади. P.Merime матнларидаги одамлар, яъни ижобий қаҳрамонлар диндан узоқ ва ҳиссиётга кўмилган кишилар. Нега дин масаласини қўшяпман? Чунки ҳар ким китобни ўз эътиқодидан келиб чиқиб ўқийди ва баҳолайди.

***

"Янки ва қирол Артур"ни ҳам тугатдим. Марк Твен ёзган. Сатирик роман дейилган бу хаёлий битикларни инқилобий руҳ ва янги давр тарғиботи учун ёзилган деб ўйладим. Янки тили билан муаллиф ўрта асрларни жаҳолатда, одамларни онгсиз деб тасвирлаган, насабга суяниш ва черков ҳокимиятини кескин танқид қилган, олийнасаб инсонларни насабидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ деб мазах қилади, қирол ҳокимияти вакилларини шафқатсиз ва аҳмоқ қилиб кўрсатади. Янки ўзича янги даврдаги демократияни, тенгҳуқуқлиликни 7 аср Англиясига сингдиришга уринади. Кўп ўринлари эртакнамо тус олган. Марк Твен тафаккурини шу асар мисолида жуда ҳам кенг ва қамровли кўрмадим, ўз даври ва янги ғояларга, инсонларни консерватизм ва анъаналардан узишга чоғланган, сиёсатни бош планга қўйган бир қаламкашга дуч келдим.

***

Стандалнинг "Парма ибодатхонаси" романини бошладим, Италия ва Франсия билан боғлиқ воқеалар тилга олинган. Бош қаҳрамон Фабситсио исмли ёш йигитча, ҳали асарнинг бошидаман, кам-кам ўқияпман. Дастлабки хулоса - P.Merime, M.Tven, Стендал - булар ҳаммаси битта қозондаги одамлар. Ўрта аср Оврупосини кескин танқид қилади ва янги дунёга қадам қўйишни хоҳлайди, янги ва эркин фикрларни зўр бериб бадииятга сингдиради. Қани, ўқийверайлик-чи.

4 370марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Менимча, ана шу жараён бизни аслимизга етаклайди. Асл ва ўлмас руҳ бахш этади, ёлғонларга алданмай,…

    Менимча, ана шу жараён бизни аслимизга етаклайди. Асл ва ўлмас руҳ бахш этади, ёлғонларга алданмай, замонавийлик ва тараққиёт аталган улкан тузоқдан қалбингиз ва ақлингизни…

    1 дақиқа

    Турмушнинг олтин қоидаси:

    Хотинлар эридан танбеҳ эшитмасликни мақсад қилмасин. Танбеҳ, тарбия ҳаётнинг ажралмас бўлаги. Хотинлар Аллоҳ учун эрни рози қиламан десин. Ҳамма муаммо ҳал бўлади. Худони рози…

    1 дақиқа

    Мутолаа доимий ҳамроҳимиз бўлиши керак. Соҳамдан келиб чиқиб фақат ҳазрат Алишер Навоий асарларини ўқийман.

    Лекин болаликда, ўсмирлик ва талабалик йилларимда ўқиган айрим китобларни варақлашга вақт топа бошладим. Бу йўлда, таомланиш вақти ва ҳоказо. Аммо ҳар куни ярим бетдан бўлса ҳам…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.