Тил

Мутолаа доимий ҳамроҳимиз бўлиши керак. Соҳамдан келиб чиқиб фақат ҳазрат Алишер Навоий асарларини ўқийман.

Мутолаа доимий ҳамроҳимиз бўлиши керак. Соҳамдан келиб чиқиб фақат ҳазрат Алишер Навоий асарларини ўқийман.

Лекин болаликда, ўсмирлик ва талабалик йилларимда ўқиган айрим китобларни варақлашга вақт топа бошладим.

Бу йўлда, таомланиш вақти ва ҳоказо. Аммо ҳар куни ярим бетдан бўлса ҳам ўқияпман.

Шундай китоблардан бири франсуз адиби Проспер Мерименинг "Тўққизинчи Карл салтанатининг йилномаси" китоби бўлди. 1986-йил Тошкентда, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган.

Вақтимдан келиб чиқиб китобдаги "Моттоэ Фалконе" новелласи ҳақида қисқа ёзаман бу сафар.

Ўн ёшли ўғил уйидан паноҳ сўраган жиноятчини соат эвазига сотиб қўяди. Ота эса унинг бу хиёнати учун отиб ташлайди.

Ҳикоянинг мухтасар мазмуни шу.

Мен учун бу ҳикоя инсониятнинг янги давр - 19-асрдан аввалги вақтда яшаган вакиллари қайси жўғрофий маконда яшамасинлар, айёрлик, маккорлик, сотқинликни кечирмагани, мардлик ва содиқликни ҳамда қатъий анъаналарга мустаҳкам итоат этгани ҳақидаги тасаввурни берди.

Умуман новелла ҳақида кўп гапириш мумкин. Қисқаси шуки, бу ҳикоя аждодлар қадриятининг ҳалок бўлиши ҳақидаги фожиадир. Ота покдил ва кучли, курашчан ва енгилмас боболар тамсили бўлса, бола бузилиб, енгилтаклик қилиб, дунёга алданган авлодлар портретини тасбит этаётгандек.

Проспер Мериме ижоди ҳақида яна алоҳида гаплар бор. Ёзувчи тутуми, ҳаётга, ижодга ёндашувини кейинги новеллалар таҳлили орқали таниб борамиз.

4 240марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЭР АВТОКРАТИЯСИ

    Уйда эр чексиз ҳокимият эгаси бўлган подшоҳ каби бўлиши керак. Яъни автократ. Автократ эркакнинг оиласида тартиб ва бахт ҳукмрондир. Чунки оқил эркак сўз эркинлиги, тенг…

    1 дақиқа

    "Ҳайрат ул-аброр" шарҳи китоби ҳақида ўйлар

    Тижоратга қўл урган одам кишилар нимани еб, нимани киймоқдалар деган саволга жавоб излайди. Чунки ейиладиган ва кийиладиган, турмушда кўп ишлатиладиган нарсаларни сотсангиз,…

    2 дақиқа

    ЎЗ НАЗМИНИНГ РУТБАСИ ПОЯСИН ТИъДОД ҚИЛУР ВА ҲАР БИРИГА МАРТАБАЕ ИСНОД ҚИЛУР

    Навоий шеъри тўққуз байту, ўн бир байт, ўн уч байт Ки, лавҳ узра қалам зийнат берур ул дурри макнундин. Буким албатта етти байтдин ўксук эмас, яъни Таназзул айлай олмас рутба ичра…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.