Тил

Хорхе Луи Борҳесни билсангизлар керак? Хулио Кортасар деган ёзувчи билан муосир. Аргентиналик адиблар.

*** Хорхе Луи Борҳесни билсангизлар керак? Хулио Кортасар деган ёзувчи билан муосир. Аргентиналик адиблар. Борҳес кутубхоначи бўлган экан ва таржимон Шариф Аҳмаднинг ҳаяжон тўла сўзбошисида жуда ҳам улуғланган. Дарвоқе, китобнинг номи "Ал-Муҳтасимга яқинлашув", Академнашр маҳсулоти. Ҳикоя деб аталган иккита битигини ўқидим. Биринчи Аверроэс ҳақида. Бу одам аслида ибн Рушддир. ибн Рушд ҳақида google ёки ёлғончи ЧатГПТдан сўраб кўрарсиз. Ҳикоянинг мазмуни шуки, ибн Рушд Арастунинг Поэтикасини ўқиб, трагедия ва комедия атамасини тушунмай ўтиради. Шунда бир суҳбатдоши унга Хитойда кўрган театр спектакли ҳақида гапиради. Аслида, унинг гапир ана шу трагедия ва комедияни тушуниш учун калит эди, лекин Аверроэс буни билмайди. Поэтикага шарҳ ёзиб, трагедия мадҳия, комедия дуоибаддир деб қайд қилади. Яъни у бу атамани ана шундай тушунади. Борхес ҳамма Ботиш носирлари каби тепага чиқиб олиб, бутун инсониятга беписанд қарайди, айниқса, Исломни тушунмай туриб Ислом алломалари ҳақида бемалол мулоҳаза қилаверади. Ҳолбуки, Ислом ҳақидаги қарашлари ўта саёз ва бирёқлама бўлиб, унинг ёндашуви замирида динни инсон онгининг маҳсули деб билиш сезилади. "Ал-муҳтасимга яқинлашув" эссе бўлса керак, шу номли асар ҳақида. Бу асарнинг иккита нашрини ўқиб қиёслайди, фикрини ёзади. Бу асар Фаридуддин Аттор ҳазратларининг "Мантиқут тайр" достонидан илҳомланиб ёзилган деган гапларни айтади. "Ал-муҳтасимга яқинлашув" китобини таҳлил қилиб, муаллифни кейинги босқичда реализмдан узоқлашишда айблайди. Яъни ушбу асарнинг биринчи нашрида воқеалар ҳаётий, кейингисида эса хаёлий тус олган экан. Яъни асарда ҳамма йўллар ягона Худога олиб боради деган ғоянинг намоён бўлиши Борхесга ёқмайди. Аслида, ғоя эмас, ёзувчининг эътиқод тарафга ўтиб олиши ёқмаган деб ўйладим. Шунчалик мақталган ва ўқиш учун тайёргарлик керак, ўртамиёна эмас, элита китобхонлари учун дейилган Борхес мен учун оддий бир битикчи бўлиб кўриняпти, зич тасвирлар, ҳар хил исм ва жўғрофий номлар, воқеаларга ишоралар, хаёлот, васвасалар васфини қалаштириб бир чизиққа тортиш санъат ҳисобланса, эҳтимол, кимгадир Борхес катта адибдир, лекин мен учун гўдак зеҳниятида қолиб кетган ва саволлар ичида иккиланиб яшайдиган, дунёни модда билан чегараланган, модда ортида олий ақл бор деган мавҳум қарашларни кўтариб ўтган бир кишидек тасаввур уйғотди. Энди буни борхессеварлар рад этишлари мумкин, бу менинг шахсий қарашим эди.

6 130марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Китоб ўқияпман деган эдим. P.Merimening "Таманго", "Қўшхато" ва шу каби новеллаларини ўқиб тугатдим.

    Турли қаҳрамонлар, реал чизгилар. Орият ва пасткашлик ўртасида ўртанган юраклар ва ҳоказо. Инсон табиатидаги турли хусусиятлар шафқатсизлик ва хотиржамлик ила фош қилинган. Аммо…

    2 дақиқа

    Менимча, ана шу жараён бизни аслимизга етаклайди. Асл ва ўлмас руҳ бахш этади, ёлғонларга алданмай,…

    Менимча, ана шу жараён бизни аслимизга етаклайди. Асл ва ўлмас руҳ бахш этади, ёлғонларга алданмай, замонавийлик ва тараққиёт аталган улкан тузоқдан қалбингиз ва ақлингизни…

    1 дақиқа

    Турмушнинг олтин қоидаси:

    Хотинлар эридан танбеҳ эшитмасликни мақсад қилмасин. Танбеҳ, тарбия ҳаётнинг ажралмас бўлаги. Хотинлар Аллоҳ учун эрни рози қиламан десин. Ҳамма муаммо ҳал бўлади. Худони рози…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.