Тил

ОИЛАБУЗАРМОН ЁКИ УЙБУЗАРМОНЛАР ҲАҚИДА

Оила муқаддасдир. У пок сақланиши керак. Оиланинг сирлари оилада қолиши шарт. Эр ва хотин бир думалоқнинг икки палласидир. Хиёнатсиз яшаётган эр-хотин орасини бузишдан эҳтиёт бўлинг. Инсон қалби ўзгарувчан, ақл алданувчандир. Гоҳида овсин деганлари ҳам овсинига чоҳ қазийди: қайноғасини овсинига ёмон кўрсатиши, инсофдан ташқари йўлларга йўллаши ва оиланинг ажрашмоғига сабаб бўлиши мумкин. Бунга ҳаётда мисоллар кўп. Эй инсонлар! Аллоҳдан қўрқинг. Иғво ҳамда туҳмат қилманг. Иғвогарнинг ўлими олдидан тили чирийди. Ичаклари чирийди ва оғзидан бадбўй ҳид таралади. Оилабузармон туҳматчиларга жаҳаннамда бундан оғирроқ жазолар бор. Эй инсонлар! Бошқаларнинг орасини бузишдан сақланинг. Одамларнинг орасида дўстлик барпо қилинг, айниқса, эр-хотинлар аразлашса, ҳазир бўлинг ва уларнинг яраштириш тадоригини кўринг. Эй инсонлар! Бузғунчилигингиз учун мазлумлар қарғиши ва Аллоҳнинг лаънатига учрашдан қўрқинг!

5 900марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Борхеснинг ўзбек тилида чиққан "Ал-муҳтасимга яқинлашув" китобини ўқиб бўлиб, Маркеснинг "Ёлғизликнинг юз…

    Мутолаа асосий ишимдан бошқа иш билан шуғулланганимда бўляпти. Борхес хаёлот ҳамда турли китоблар орасида дайдиб юрган одам. Инсон кайфияти ва табиатини чуқур таҳлил қилишга…

    1 дақиқа

    Хорхе Луи Борҳесни билсангизлар керак? Хулио Кортасар деган ёзувчи билан муосир. Аргентиналик адиблар.

    Борҳес кутубхоначи бўлган экан ва таржимон Шариф Аҳмаднинг ҳаяжон тўла сўзбошисида жуда ҳам улуғланган. Дарвоқе, китобнинг номи "Ал-Муҳтасимга яқинлашув", Академнашр маҳсулоти.…

    2 дақиқа

    Китоб ўқияпман деган эдим. P.Merimening "Таманго", "Қўшхато" ва шу каби новеллаларини ўқиб тугатдим.

    Турли қаҳрамонлар, реал чизгилар. Орият ва пасткашлик ўртасида ўртанган юраклар ва ҳоказо. Инсон табиатидаги турли хусусиятлар шафқатсизлик ва хотиржамлик ила фош қилинган. Аммо…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.