Тил

Борхеснинг ўзбек тилида чиққан "Ал-муҳтасимга яқинлашув" китобини ўқиб бўлиб, Маркеснинг "Ёлғизликнинг юз…

Борхеснинг ўзбек тилида чиққан "Ал-муҳтасимга яқинлашув" китобини ўқиб бўлиб, Маркеснинг "Ёлғизликнинг юз йили" романининг ҳам катта қисмини кўздан ўтказдим. Мутолаа асосий ишимдан бошқа иш билан шуғулланганимда бўляпти. Борхес хаёлот ҳамда турли китоблар орасида дайдиб юрган одам. Инсон кайфияти ва табиатини чуқур таҳлил қилишга уринган, Худо ҳақида фикрлаган, турли қарашларни қиёслаган кучли сўзчи, ақли ишлайдиган қаламкаш. Табиийки, дунёқарашимга бирор янгилик олганим йўқ. Маркеснинг Борхесга монанд жойлари кўп. Иккиси ҳам инсонларни ваҳшиярча, бешафқатларча, бефарқларча ҳиссиз тасвирлайди. Маркес замон ва макон муаммоларини теран кўради, вазиятни контекстуал суратга ола билади. Лекин суратнинг ўзи ишни ҳал қилмайди. Бу иккисининг битигида яхшилик ва ёмонлик, ҳақ ва ботил аралашиб ётади, айниқса, Маркесда. Инсон каби бетайин мавжудот йўқ деган тасаввурни сингдиради. Маркесда Буэндиалар хонадони аёллари - Урсула, Ребека, Ремедиос, Фернанда каби хотинларда собитлик ва поклик бор. Булар имкон қадар шарм-у ҳаёсини, иффат ва шарафини сақлайди, қолган аксари қаҳрамонлар, айниқса, эркакларда бузуқлик оддий ҳодиса ўлароқ тақдим этилади. "Ёлғизликнинг юз йили" қомусга ҳам ўхшайди, ўқиб, ёзувчи турли ишора ва рамзларга нималарни яширганини битталаб ечиб ўтириш ҳам мумкин.

5 640марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Хорхе Луи Борҳесни билсангизлар керак? Хулио Кортасар деган ёзувчи билан муосир. Аргентиналик адиблар.

    Борҳес кутубхоначи бўлган экан ва таржимон Шариф Аҳмаднинг ҳаяжон тўла сўзбошисида жуда ҳам улуғланган. Дарвоқе, китобнинг номи "Ал-Муҳтасимга яқинлашув", Академнашр маҳсулоти.…

    2 дақиқа

    Китоб ўқияпман деган эдим. P.Merimening "Таманго", "Қўшхато" ва шу каби новеллаларини ўқиб тугатдим.

    Турли қаҳрамонлар, реал чизгилар. Орият ва пасткашлик ўртасида ўртанган юраклар ва ҳоказо. Инсон табиатидаги турли хусусиятлар шафқатсизлик ва хотиржамлик ила фош қилинган. Аммо…

    2 дақиқа

    Менимча, ана шу жараён бизни аслимизга етаклайди. Асл ва ўлмас руҳ бахш этади, ёлғонларга алданмай,…

    Менимча, ана шу жараён бизни аслимизга етаклайди. Асл ва ўлмас руҳ бахш этади, ёлғонларга алданмай, замонавийлик ва тараққиёт аталган улкан тузоқдан қалбингиз ва ақлингизни…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.