Тил

Инсонларни ўз йўриғингизга юргизишга уринманг, ҳатто у севганингиз бўлса ҳам!

Инсонларни ўз йўриғингизга юргизишга уринманг, ҳатто у севганингиз бўлса ҳам! Пайғамбарим соллалоҳу алайҳи ва саллам ўзининг севимли амакиси Абу Толибни ҳидоят қила олмадилар, токи бу ҳақиқат ҳаммага аён қолсин!

Ҳеч кимни ҳеч ишга мажбурлама. Жаҳаннамга кетаётган бўлса ҳам, ўзи истамаса, сен уни тўхтата олмайсан. Кетма, бу жаҳаннам йўли десангиз ҳам парво қилмаса, этагидан маҳкам ушлаб тортинг, аммо шақоватлилар этагини кесиб, кетаверадилар. Бас, огоҳ бўл, ҳеч кимнинг амали учун, танлови учун сендан сўралмайди, балки айтдингми, билдирдингми деб сўралади. Ҳа, айтдим, огоҳ қилдим дейсан, бас. Хулоса шулки, аҳли дил бўлмаганларни тарк айла ва унут! У ким бўлса ҳам, аҳамиятсиз. Хотинми, болами, дўстми, фарқсиз. Худо паноҳ берсин. Сен ўз жонингни қутқар. Сўфи Оллоёр бобомиз айтганларидек:

Ақориб юрмаса кўнгли ақориб, Қўлингдан келса ҳеч ўлтирма бориб.

Яъни ҳатто қариндошинг ҳам покдил ва оқ дил бўлмаса, насиҳатлар таъсир этмаса, жаҳолат ва қабоҳатдан қайтмаса, эпласанг, унинг уйига, қошига бориб ўтирма, ундан воз кечақол. Лекин ҳидоят сўраб дуо қилиб тур.

4 980марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Қалам – Худо берган неъмат. Қалам дер эканмиз, бадиий, илмий ижод, нутқ, ваъзларни эслаймиз. Романлар,…

    Қалам ҳамманинг қўлига берилган эмас. Худо кимни истаса, унга қалам берибди. Қўлига қалам берилган уни олишда ихтиёрсиз бўлгани каби уни ташлашда ҳам ихтиёрсиздир. Ёзиш дардига…

    2 дақиқа

    МИЛЛАТНИНГ АҚЛ ҚУВВАТИ

    Ақл қуввати илм билан ўлчанади. Ўқиш. Изланиш. Далилларни кузатиш. Йиғиш. Солиштириш. Саралаш. Мантиқий хулосалар чиқариш. Мана шу ақлнинг қувватидан далолатдир. Бу ишга қодир…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.