Тил

Нимадир бизга етмаётгандек.

Нимадир бизга етмаётгандек. Нимадир биздан қочяпти ва уни тутиб олиш учун шошяпмиз. Аслида, ҳаммаси жойида, ҳаммаси мувозанатда – ниятимизга лойиқ ҳаракатдамиз. Ҳаракатга лойиқ барака келяпти. Гуноҳларимиз тўсиқ бўлиб, йўлимизни тўсяпти, истиғфор ва хайр амалларимиз бу тўсиқларни йиқитмоқда. Қалбимизда Худога қанчалик синиб ёлворсак, ҳаётимиздаги мушкуллар шунчалик ечилмоқда. Фақат биз шошяпмиз. Фақат биз беҳуда чиранмоқдамиз. Ризқ ва насиба Худонинг ихтиёрида бўлгани ҳолда кўнмаяпмиз. Ҳеч нарсанинг эрта ё кечи йўқ: ҳаммаси ўз вақтида содир бўлади, ишни бузса, банданинг шошқалоқлиги бузади. Қулдан талаб этилгани: яхши ният, гуноҳларга тавба, оғриқларга сабр, неъматларга шукур ва Худога ибодат ва зикр. Оламни тарбият қилиб турган Зотни танисанг, қаерга шошасан ва нима учун тоқатсиз бўласан? Сабрсизлигимиз ва жаҳолатимиз, ғафлатимиз ва касофатимиз учун бизни афв қил, Худойим!

3 530марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Аввал нафсга эргашамиз – амалларимиз ёмонлашади. Тақиқланган ишларни қиламиз. Бунинг оқибатида қалбда…

    Ана шу қалбнинг ўлимидир. Худо сақласин! Қалбнинг касаллиги энг аввал ғазаб билан намоён бўлади. Ғазабнинг беҳуда аланга олиши қалбдаги жиддий касалликдан дарак беради.…

    1 дақиқа

    3-қисм

    Бу мурид бошқа сафдошларини йиғиб, Қустантания борди. Сўнг ҳаммалари бир бўлиб, жамоат бўлиб, Худога ёлвора бошладилар: зикр-у тиловатлар, истиғфор-у салавотлар айтиб, устозларига…

    2 дақиқа3-qism

    2-қисм

    … Шайх Санъон калисода насроний роҳиблар ичида диндан чиқди, Ислом мамлакатларида кофирлик белгиси бўлган зуннор арқонини белига боғлади; май ичди ва Мушафни оловга ташлади (наузу…

    2 дақиқа2-qism

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.