Тил

Аввал нафсга эргашамиз – амалларимиз ёмонлашади. Тақиқланган ишларни қиламиз. Бунинг оқибатида қалбда…

Аввал нафсга эргашамиз – амалларимиз ёмонлашади. Тақиқланган ишларни қиламиз. Бунинг оқибатида қалбда хасталик пайдо бўлади. Ақл нафсни разолатдан тўса олмагач, инсон жирканч ишларда давом этаверади. Қалб аввал занглайди, уни қора қурум босади, кейин айнийди, ирийди, бир ҳовуч бадбўй бир суюқлик ҳолига келади. Ана шу қалбнинг ўлимидир. Худо сақласин! Қалбнинг касаллиги энг аввал ғазаб билан намоён бўлади. Ғазабнинг беҳуда аланга олиши қалбдаги жиддий касалликдан дарак беради. Иккинчидан, кибр, бошқаларни паст кўриш ва улардан ўзини устун кўриш қалбнинг маразидир. Учинчидан, инсонлар ҳақида ҳамиша бадгумон бўлиш, уларни асоссиз равишда айблаш қалбнинг иллатидир. Тўртинчидан, инсонларнинг айбини билишга, сирларини очишга ўч бўлиш ва бундан ҳузурланиш қалбнинг жиддий шикастланганига далил ҳисобланади. Бешинчидан, мақтов ҳамда мақтанишни севиш қалбнинг аҳволи аянчли эканидандир. Олтинчидан, инсонлар эътибори ва эътирофини, ўзи ҳақидаги орқадан келадиган олқишларга ошуфталик қалбнинг заифлигидандир. Бу каби иллатларга учраган одамларда шошқалоқлик, ҳақни ва насиҳатни қабул қилмаслик, ғийбатчилик, чақимчилик, ёлғончилик, айёрлик, иккиюзлилик, зулм каби ҳаракатлар кўринади. Қалбни тузатиш ҳақида ўйлаш керак. Шунингдек, ҳаром ва шубҳали таомлар инсон қалби хасталигининг асосидир. Ҳар қандай нобоп ҳаракатнинг тагида қалбнинг хасталиги ётади.

4 050марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    3-қисм

    Бу мурид бошқа сафдошларини йиғиб, Қустантания борди. Сўнг ҳаммалари бир бўлиб, жамоат бўлиб, Худога ёлвора бошладилар: зикр-у тиловатлар, истиғфор-у салавотлар айтиб, устозларига…

    2 дақиқа3-qism

    2-қисм

    … Шайх Санъон калисода насроний роҳиблар ичида диндан чиқди, Ислом мамлакатларида кофирлик белгиси бўлган зуннор арқонини белига боғлади; май ичди ва Мушафни оловга ташлади (наузу…

    2 дақиқа2-qism

    1-қисм

    Ишқ ҳақида эшитган инсон олов ҳақида эшитиб, унинг ёруғидан баҳра олиб, лекин куймаган бир парвона кабидир. Оловда куйгач, унинг соғ вужуди қолмайди. Куяди ва жизғанак бўлади.…

    2 дақиқа1-qism

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.