Ҳаммамиз ҳиссий беқарорликка чалиндик. Аксар одамларнинг ичи сабабсиз ваҳима ҳамда васваса билан тўлган.…
Ҳаммамиз ҳиссий беқарорликка чалиндик. Аксар одамларнинг ичи сабабсиз ваҳима ҳамда васваса билан тўлган. Аслида, сабабсиз эмас. Одамийзод ўзининг қай даражада гуноҳларга ғарқ бўлаётганини сезяпти, жисм ва ақлдан айри ҳолда руҳ талвасага тушмоқда. Чунки руҳ бу ишларнинг жавобсиз қолмаслигини идрок этмоқда. Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: бизнинг руҳий ҳаловатимиз – тўрдан чиқиб олишдадир. Тўр – интернетдир. Бугун бу иш маҳол кўриниш тус олди. Лекин матонат билан эришиш ҳамон мумкин. Энг аввал youtube, факебоок, instagram, тикток деб аталган тўрдан чиқиб кетиш керак. Уларнинг иловаларини гапташир (телефон)да ҳам сақламасликни тавсия қиламан. Хумори тутиб, бровсердан кўриб қўйсангиз-да, иловани сақлашдан келадиганчалик зарар бўлмайди. Албатта, бу иловалар билан боғлиқ қандайдир руҳий-ҳиссий муаммолар келиб чиқиши муайян асосларга эга. Ҳозирча шу занжирларни узиб ташлаш бизни анча хотиржам ва ҳаловатли қилади, иншаАллоҳ.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.