Улкан-улкан ютуқларни жимгина ҳазм қилиб юбориш ва кўз-кўз қилмаслик ҳамда ютуқни халққа хизмат қилиш деб…
Улкан-улкан ютуқларни жимгина ҳазм қилиб юбориш ва кўз-кўз қилмаслик ҳамда ютуқни халққа хизмат қилиш деб ҳисоблаш ўтган улуғлар, салафлар, солик ва солиҳларнинг сифатидир.
Кичик ишларини катта ютуқ сифатида кўрсатиб, ҳашамат ила эълон-у эъломга зўр бериш майда одамларнинг одатидир.
Кимгаки эрлик асари ёрдур, Бир демас, ар қилғони минг бордур.
Кўрмаган эрликдин ўзин баҳраманд, Бирни доғи қилмаса, юз дер баланд.
Вақти билан қилди хурус ун аён, Тинмади бир лаҳза курук мокиён.
Яъни ҳақиқий эр минг ишни қилади, аммо бир бор тилига чиқармайди. Эрликдан баҳраманд бўлмаган инсон бир ишни уддаламайди, бироқ юз бор баланд сўзларни айтиб жар солади. Хўроз вақти-вақти билан сас чиқаради, мақсади – инсонларни намозга уйғотмоқ, аммо макиён товуқ эса бир он тўхтамай қоқоғлайди. (Ҳайратул аброр шарҳи, 566-бет)
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.