Тил

Оғриқни кучлироқ оғриқ унуттиради.

Оғриқни кучлироқ оғриқ унуттиради. Қайғуни ундан улканроғи даволайди. Ҳазратим Алишер Навоий айтганларидек: “Ғам йўқлиғи асру ғамдур”. Инсонни насиҳат ва ибратлар эмас, оғриқ ва қайғулар улғайтиради. Мусибат сингари бир мураббий борми яратиқлар оламида?! Ҳаётимиздаги зулм катта зулм гулханидан бир учқун, холос. Энг катта зулм бизга ўзгалар эмас, ўзимиз қилган зулмдир. Инсон ўзига ўзи зулм қилмагунча одамлардан зулм кўрмайди. Илоҳий раҳмат илоҳий ғазабдан устундир. Ўзимиз учун зулм гулханини ёқдик, Аллоҳ унинг бир учқунини вужудимизга тегиши учун изн берди. Биз бу учқунда олам куйиб кетгандек фарёд қилдик. Учқуннинг тегиши огоҳ бўлмоғимиз учундир. Зулм гулхани эса биздан аввал жаҳаннамга бориб туради. Наузубиллаҳ! Инсоннинг ўзига зулми илоҳий ҳадларни бузиш ва илоҳий қайтариқлардан қайтмаслик билан бошланади. Инсон бу зулмга шу қадар чуқур шўнғийдики, зулм ва азобни идрок қилишдан маҳрум бўлади. Фаразан четдан келган зулм, оғриқ инсонни сергак торттиради. Уйғотади. Инсон бошига келаётган зулм ва оғриқларни текшира-текшира силсиланинг илк ҳалқаси ўзига — ният ва амалларига қадалганини кўрганда лол қолади ва энг катта Ғамга учраганини англайди. Ва қолган барча андуҳлар кичрайиб кетади. Шу қадарки, тилга олиш тугул, назар солишга лойиқ топмайди.

Акром МАЛИК

4 030марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Мен ҳам ушбу ахборот талотумида қолиб кетганимни инкор этмайман. Талотум шундайки, одамлар давлат ва…

    Бу ҳол шундай тажаллий этади: давлатга қарши чиқувчилар, раҳбарларни танқид этувчилар қаҳрамон ўлароқ кўрилади, уларга ҳақиқат ялавбардори дея қаралади, улар ҳам шундаймиз деб…

    3 дақиқа

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, муҳтарам Президент!

    Ёзадиганларимнинг ҳаммаси “Ҳайрат ул-аброр”га ёзилган шарҳга бевосита алоқадор. Эсимни таниб, оқ ва қорани элас-элас фарқлар эканман, англадимки, ер юзида сиёсий кучлар орасида…

    1 дақиқа

    Бир йил эҳтимол кам вақт. Аммо ҳаётни ўзгартириш, дунёқараш устида ишлаб, ҳақиқатларни англаш учун етарли.

    Ассалому алайкум. 2021 йил январдан бошланган илмий тадқиқотим ниҳоясига етди. Алҳамдулиллаҳ. Мавзу "Алишер Навоий "Ғаройиб ус-сиғар" девони контексти назарий масалалари" деб…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.