Тил

Ёшларни тоза ва покиза бўлади деб билардим. Кейин маълум бўлдики, ёшлар орасида ҳам айёр, иккиюзламачилари…

Ёшларни тоза ва покиза бўлади деб билардим. Кейин маълум бўлдики, ёшлар орасида ҳам айёр, иккиюзламачилари кўп экан. Сенга яхши муомала қилиб, ота-онасига адабсизлик қилувчилари бор экан. Булар хоиндирлар. Сенга фақат ишини битириб берадиган восита деб қарайдиганлари кўп экан. Булар тубандирлар. Сенга ўзини бечора кўрсатиб, ортингдан ёмон сўзларни тарқатадиганлари ҳам бисёр экан. Улар хордирлар. Инсон ҳаёти тамалини – пойдеворини йигитликда қўяди. Йигитлигингни тубанлик, иккиюзламачилик, чидамсизлик, хиёнат, аҳмоқлик, дунёпарастлик, мунофиқлик, шаҳватпарастлик, такаббурлик билан ўтказаркансан, сени келажакда ана шу жирканчликларнинг ҳосили кутиб туради. Истасанг ҳам, истамасанг ҳам, ейсан. Ёшликни матонат, ҳалоллик, поклик, садоқат, меҳнат, сабот, муҳаббат, интилиш, ростгўйлик, сабр, ибодат билан зийнатласанг, сени келажакда иззат ва шараф кутмоқда. Йигитнинг қилаётган иши – зоти ва наслининг кўзгуси. У зотидаги ҳамма иллат ва фазилатни фош қилиб яшайди. Бошқача бўлиши имконсиз. Албатта, тавба ва tavfiq эшиги очиқ, унга ҳам зоти ва наслида яхшилик борлар муваффақ бўлажаклар.

2 870марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Пул ва мол-дунё сабабли керилиш аҳмоқлик, холос. Инсонларнинг жисмоний нуқсони устидан кулиш жаҳолатнинг…

    Адабсизлик нодонлик илдизи. Адабсизлар хорликка маҳкум, чунки адабсизнинг ақли фалаждир. Дунёсига бино қўйган ва ўзгаларни хор кўрганлар жуда ачинарли аҳволдадирлар.

    1 дақиқа

    Инсон ўз истаклари дарҳол бажо бўлиши учун ҳарисдир: тезда бой бўлай; тезда олим бўлай; тезда уй олай; тезда…

    Аслида, қалбда бирор ният, бирор хоҳиш уйғонса, амалга ошсин дея юракнинг ҳапқирмагани яхши. Сел ҳаммаёқни бузиб тезда тинчийди. Сой қанчалик шовқин солса, шунчалик қуввати суст.…

    1 дақиқа

    ТЎРТИНЧИ БОБ

    Иккинчи фасл Қизларга мактуб Қизгина! Сен жуда зариф, нафис ва заифа яратилдинг. Сенинг қувватинг ва иззатинг шу сифатларингдадир. Сен севикли ва қадрли яратилдинг, сенга севги…

    2 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.