Тил

Иблиснинг сифатларидан бири тушкунлигидир. Яъни иблис бу тушкун ва маҳзундир. У Худодан умид кесган ва…

Иблиснинг сифатларидан бири тушкунлигидир. Яъни иблис бу тушкун ва маҳзундир. У Худодан умид кесган ва жаҳаннамга рози бўлган махлуқ саналади. Менга барибир деган ўй уники. Айнан иблис йўлдан урган одамда тушкунлик ва бадбинлик ғолиб келади. Тушкун одам эртадан ёруғлик кўрмайди. Барча ҳодисалардан фақат фожиа ва азоб ахтаради. Некбин одам эса доимо осонлик ва шодлик, фараҳ ва нишот устидадир. Инсоннинг тушкун эмас, кўтаринки бўлиши Худога ёқади. Подшоҳга ундан умидворлар ёқади, умид кесганлар эмас. Ҳар қандай ҳолатдан қандай қилиб яхшилик топсак бўлади? Касаллик келса, дуо қилиш учун шароит туғилганидан хурсанд бўлиш мумкин, чунки беморнинг дуоси қабул. Тобеларнинг итоатсизлиги содир бўлса, бундан қалб озорланса, гуноҳлар каффорати ҳақида ўйласа бўлади. Яқинлар, дўстлар тарк этса, хиёнат қилса, уларнинг асли очилганидан, хоинларни бағирга босишдан қутулганидан инсон шукур қилса, арзийди; шунингдек, улардан нафратланмай, илгари ва ҳозир танимаётган миллионлаган одамлар ичига қўшиб юбориш керак – бундай одам менга бегона деган фикрга келиш ва эсламаслик, мутлақ унутиш лозим. Ризқдан муаммо ҳис қилса, ризққа Худойим кафил дея астойдил дуо қилиб, йўл кўрсат деб ёлвориш лозим. Одатда, бефаросатлар, разиллар ва жоҳилларга дуч келиш мумкин, уларни ғийбат қилмаслик, балки улардан узоқ туриш ила ўзни сақлаш ва уларга раҳмат назари ила қараш керак. Одам ўзини бировлардан баланд қўймаса, хотиржам яшайди. Борадиган манзилини эслаб турса, тинч юради. Асосийси, кўп гапиришдан ўзини тийса, ҳаёти жуда ҳам осойишта кечади. Инсон балки кабира гуноҳлар қилгандир. Уларни эсласа, дунё кўзига қоронғу бўлар — дарҳол истиғфор ва тавба қилиш ҳамда шу онда қалбининг ичидан бу сўзларни айтиш яхши, руҳ енгил тортади, хатолар тош каби зулмат ботқоғига чўктирмайди. Ҳаётда ҳаммаси oson; ижтимоий қармоқда биз одамларнинг бир онини кўрамиз, улар ҳам ғам чекади; уларда ҳам оғриқлар кўп; уларнинг томошалари, диққат қилинса, жуда кулгули. Хилватда ҳалол ризқ билан содиқ инсонлар ила ҳаловат туйиб яшаш гўзал. Чуқур дарё каби хотиржамлик улкан қудрат беради, мен хотиржамман деб мақтанмаслик ижобий белги. Инсонларга, ҳайвонларга раҳмат кўзи билан боқиш; жоҳиллар озорини қалбга киритмаслик; қалби қотганлар даврасидан узоққа қочиш; кишиларни маломат қилмаслик сакийнат калити. Ҳеч кимга ёпишиб олмаган ютади — истаган қолсин, истамаган кетсин. Қолганларга ғамхўр бўл, кетганларни унутишга интил. Ҳаёт жуда ҳам яхши, яшаш жуда маъқул иш. Оламда гуноҳ кўпайди деб ташвиш қилган ўзини ўнгласин, гуноҳлардан сақлансин, Худога йиғлаб тазарру айласин, шу кифоя. Халқнинг ҳаққига дуо қилиш, хайр амалларни иддао қилмаслик, мен, мен, мен дея ўзини кўрсатмаслик чиройли тарз. Дарвоқе, иш-иш-иш деб қул бўлмаган ҳурдир. Ҳур, озод одам куннинг бир қисмида ишлайди, бир қисмида дам олади, бир қисмида ибодат қилади. Ишдан мурод шунчаки, ризқ сабабини қилишдир, иш деб кимгадир ёки ишнинг ўзига қул бўлиш эмас. Инсонлар бизга эътибор қилмаса, нима? Мажбур эмас. Ёрдам бермаса, нима? Мажбур эмас. Биз эътибор қилсак, ёрдам берсак, етарли. Ҳаётдан таълим олмаган ва таълимга муҳтожлик сезмаган касга насиҳат — кар қулоққа танбур чертиш-ку. Ҳаммамизга некбинлик, кенгфеъллик, табассум, муҳаббат ёр бўлсин! Жума муборак, азизларим!

3 520марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Ўз хулқи ҳақида қайғурадиган, ўз адаб ва инсофини таҳлил этадиган ҳамда гўзал ахлоқ сари интиладиган одамнинг…

    Яхшилар гуноҳ ва маъсиятдан азобланадилар ва ҳеч қачон тубанлик чангалида қолиб кетмайдилар. Улар насиҳатдан таъсирланиб, Худодан пинҳона равишда йиғлаб, ёлвориб тўғри йўл…

    1 дақиқа

    Бу оламнинг иши қизиқ.

    Айтиладики, нифоқнинг саналган аломатлари тўрттага етади: 1. Гапирса, ёлғон гапириш. 2. Ваъда берса, бажармаслик. 3. Омонатга хиёнат қилиш. 4. Келишолмай қолса, фожирлик қилиш…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.