Тил

Охири

Охири 👉 Бошланиши

Яқинда диссертасия ҳимоя қилиб, филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олдим. Натижада, илм йўналишидаги барча янгилик ва ислоҳотларни кўриб турибман. Бу ердаги энг катта ислоҳот – салоҳиятли ҳар бир инсонга илм қилиши учун йўл очилгани; ҳар кимга ўз фикрини баён қилиш учун имконият берилгани; илм одамларининг қўллаб-қувватланаётгани – мен шуларни кўряпман ва шу ҳодисалар ичидаман. Илм қиламан, кашфиёт қиламан, илм осмонида юлдуз бўлиб порлайман деган ҳар бир инсон учун эшиклар очиқ. Илми бор одам азиз бўлмоқда. Илми чала бўлганлар эса нолиб юрган бўлишлари мумкин, албатта. Юртбоши мамлакатда кичик ҳақсизлик кўрса ҳам, жим тургани йўқ. Заррача зулмга рози бўлаётгани йўқ. Ҳеч бир мурожаат ҳавода қолаётгани йўқ. Ҳар бир ҳолат ўрганилмоқда, ҳужжатлар, далилларга мувофиқ таҳлил этилмоқда; Президент энг яхши усул ва йўллар билан мамлакатни қудратли қилиш, элни рози қилиш, халқнинг салоҳиятини юзага чиқариб, бутун дунёда ўз ўрнимизни топишимиз учун курашмоқда. Мен Президентнинг ишларини кузатиб, кўрганим яна бир жиҳат шуки, бу инсон шошмайди, жазолашда ғазаб қилмайди ва халқимизнинг ҳар бир фарзандига оталарча мураббийлик қилади: “Тушунтиринглар, ўргатинглар, тўғри йўлга тушсин, адашмасин!” яъни ос, кес, қама эмас, кўнглига йўл топ, рози қил, яхшилик билан ҳал қил. 2016-йилдан кейин шу кунгача – 10 йил давомида яна бир авлод катта ҳаётга кириб келмоқда. Ўн ёшли гўдаклар йигирма ёш бўлди. Бугун уларда биз қўрқув ва даҳшатни кўрмаяпмиз. Уларда эркин руҳни кўряпмиз. Шатранж усталари Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов; Англияда тўп тепаётган Абдуқодир Ҳусанов ва жаҳон беллашувига йўл олган тўптепарларимиз ҳам ана шу эркинликнинг ҳосиласи деб ўйлайман. Бу эркинликни биз ҳамма жабҳада кўрамиз, фақат ундан ақл ва тадбир ила фойдаланиш бу шахсий масала. Дунё саҳнаси тинч эмас. Яқин Шарқ фожиаси, катта давлат орасидаги зиддиятлар ҳаммага ойдин кўриниб турибди. Лекин Шавкат Мирзиёев оқилона, жасоратли ва донишмандона қарашлари, ёндашувлари билан Ўзбекистон мавқеини сақлаб, балки янада юқори кўтариш учун курашмоқда. Энг муҳими, жаҳон урушлар гирдобига тушиб бораркан, бу ўринда мамлакатни, халқни бу адолатсиз ва фойдасиз урушларга аралаштирмай, тинчлик ва офиятни сақлаб туриш урушга кириб қозонилган ғалабадан каттароқ ғалаба ўлароқ намоён бўлади. Чунки уруш қонларни тўкади, уйларни ёқади, зулмга эшик очади илм-у ирфон, ибодат-у тоат ҳаловатини йўқ qiladi.. Ўзбекистонга эркин руҳ қайтди. Халқимиз бир куни шундай кунлар келишини ҳатто туш кўра олмай қолган эди. Аммо бугун ҳаммаси ҳақиқатга эврилмоқда. Неъматнинг зиёда бўлмоғи шукур қилиш билан экан. Бу неъмат ва яхшиликларни сақлаб қолиш учун ҳар бир инсон чин дилдан шукур қилиши керак экан. Яъни яхшиликлар сабабчиси ҳақига дуо қилиш; ўз вазифасини чин дилдан бажариш; илм-у маърифатини ошириш учун интилиш, адолат ва инсофли бўлиб одамларга яхшилик қилиш; кераксиз гаплар, ғийбат ва бўҳтонларга эътибор бермаслик – ана шулар шукурнинг тажаллийларидандир. Айниқса, илм аҳли, зиёлилар халқимизга бу борада сўз билан, гўзал нутқ ва чиқишлар билан, аниқ ва ҳаётий мисоллар билан ҳақиқатларни англатмоқлари, маърифат тарқатмоқлари мақсадга мувофиқдир. Бу тараққиёт ва тинчлик-хотиржамликни ҳимоя қилиш йўлидаги улкан хизмат саналади.

Акром МАЛИК, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар илмий ходими

1 890марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    2017-йил 13-январ куни суд бўлди, судя менга ачина-ачина 6 йил қамоқ ҳукмини берди. Ундан кейин март ойининг…

    2016-йил 22-июл куни уйдан чиқиб ғойиб бўлганман. Изсиз. Ҳеч ким менинг қаэрда эканимни билмаган. Бу чин маънода ўғирлаш эди. Одам ўғирлаш. Ва ўғрилар ким бўлганлигини бугун ҳамма…

    3 дақиқа

    ОЛТИНЧИ БОБ

    ОИЛА ҚУРИШ Учинчи фасл Совчилик Эски замонларда совчилар: “Остонангизни супургани келдик”, “Қулчиликка келдик”, – дер эдилар. Қизи борнинг нози бор дея қизли уйнинг шартлари,…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Ҳаётий тажриба ва илм бойлигига қараб мумтоз матнлар турли ёшларда турли қирраларини кўрсатади.

    Кафканинг “Жараён”ини тугатдим. Сўзбошида асар услуби мижғов, эзма услуб дейилибди, негадир. Аксинча, менга ёқди. Инглизчасини кўрдим. Таржимон Вафо Файзуллоҳга офарин айтдим.…

    4 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.