Тил

Ҳаётий тажриба ва илм бойлигига қараб мумтоз матнлар турли ёшларда турли қирраларини кўрсатади.

Ҳаётий тажриба ва илм бойлигига қараб мумтоз матнлар турли ёшларда турли қирраларини кўрсатади. — расм

Ҳаётий тажриба ва илм бойлигига қараб мумтоз матнлар турли ёшларда турли қирраларини кўрсатади. Кафканинг “Жараён”ини тугатдим. Сўзбошида асар услуби мижғов, эзма услуб дейилибди, негадир. Аксинча, менга ёқди. Инглизчасини кўрдим. Таржимон Вафо Файзуллоҳга офарин айтдим. Асар руҳини ҳис қилган таржимон она тилимизда буни комил шаклда акс эттира олган деб ўйлайман. Муаллиф жамият руҳини ва инсон нафсини теран кўра олган ва ёритган, фақат у умидсиз ва қора рангда кўрган. Умид ва нур топа олмаган. Шубҳасиз, иймон-эътиқодсиз жамиятлар Ёзеф K.larni қатл қилади. Жамиятнинг асл юзини кўрганларда икки йўлдан бири қолади: ё қатлга розилик, ё ҳамоқат аҳлининг бирига айланиш. Оқмаган сув айнигани каби ҳамоқат ботқоғига ботиш бир қисм сассиқ балчиққа эврилиш дегани. Кафкани Шарқ адабиёти булоғидан сув ичиб ўқиш керак деб ўйлайман. Акс ҳолда, тушкунлик одамни асир қилади. Кафка йирик шахсият деб хулоса қилдим. Масалан, Ҳемингвай ҳам. Лекин Кафка Ҳемингвайдан ҳам улкан фигура кўринди. Афсуски, у чиркин муҳитга сиғмаган ва ҳалок бўлган. Аслида, бу чиркин муҳит – инсон учун синовдир, ундан саломат қолиш йўли бор. Бу йўлнинг бир харитаси ҳазрат Навоийда. Энди бу катта масала. Ҳозир қисқа айтсак бўладики, Кафка ва у кабилар ҳаёт зулмати ва дунё фожиасини ҳис этиб, чизган ва ўз англамлари йўлида қурбон бўлган; ҳазрат Навоий ва у зотнинг салаф ва халафлари бу зулматдан қутулиб, қутулиш чорасини ҳам кўрсатганлар. Гапимни шу ерда якунлайман десам, “Алвидо, Қурол” ҳақида ҳам айтгим кеп қолди. Назокатли, ўта пухта бадиий асар. Ҳемингвай қони қайноқ адиб. Сўзлари ҳам ҳароратли. “Алвидо, Қурол”нинг бош қаҳрамони ва Ёзеф К. шу қадар ўхшашки! Аммо аскарни севги асир қилади, ишқ ҳаётини ёритиб юборади, акс ҳолда, у ҳам ҳалок бўларди, зулмат уни ҳам сиртмоққа тиқарди. Асар сўнггида Кетрин туғруқдан кейин ўлди. Аскар учун ҳамма ёқни зулмат босди. Айбдорни ҳеч ким билмайди. Ҳемингвай дунё қандай шаклда яшама, сени ўлдиради деб ёзади. Иккиюзламачи бўлсанг, секин, ростгўй бўлсанг, тезда жонингни олади. Бу гаплар Алишер Навоий ҳазратларининг дунёнинг асл башараси ҳақида гапларини эслатди. Ҳайратул аброрда шу ҳақида махсус боб бор, қараб қўярсизлар. Шарқда бўлсин, Ғарбда бўлсин, мутафаккир ва уйғоқ одамлар ҳаёт ҳақиқати ва замона фожиасини аниқ ва равшан идрок этдилар, лекин нур ва ёруғлик Шарқда, бу тарафкашлик эмас, назаримда, бу ойдин ҳақиқат. Бу ёлғиз каминанинг фикри эмас. Дарвоқе, гап гапни чақиради – куни кеча Президент санъат ва маданият аҳлини мукофотлади. Ҳамма хурсанд бўлди. Шу ҳодиса ҳақида турли фикрлар янгради, айрим тоифалар зиёли ва интеллектуал деган атамани муҳокама қилишди. Айрим хоинлар ўз репетуаридан чиқмай ичқоралик билан шуғулландилар. Интеллектуал жамият муаммоларига ечим берган одам экан. Зиёли ҳокимият аҳлига кўрган ҳақсизлиги ҳақида шартта гапириб ташлаши керак экан. Менимча, Кафка ҳам, Ҳемингвай ҳам бундай қилишмаган, чунки бу жуда бир жайдари ва рустойи ёндашув, холос. Зулм ва ҳақсизликни яланғоч гапириш билан масала ҳал бўлмаслигини тушунишган. Улар зулм ва ҳақсизликнинг бутун манзарасини кўришга интилдилар, кейин моҳиятини изладилар, манзарани ҳис этиб, уни чизиб бердилар; лекин моҳиятига тушунмадилар. Бу жумбоқни еча олишмади. Маддоҳлик бошқа нарса, яхши сўз ва эътироф бошқа нарса. Маддоҳлик тама устига қурилади. Яхши сўз ва эътироф самимиятдан ўсиб чиқади. Кечаги тақдирлашда мен Президентнинг миллат ва халқ дунёқараши, фикрлашини қандай ўстирсам экан деган қайғуси ҳамда шу йўлдаги жонбозлигини, уринишини кўрдим. Ва бу ҳаракатга муқобил тарзда ижод аҳлининг эътирофи, самимияти ва жавобига гувоҳ бўлдим. Айтилган сўзларнинг аксари самимий ва туйғуга тўла ҳолда янгради. Президент ҳам мақтовларга учадиган даврдан ўтганига анча бўлган. Шу сабабли ҳодисани бу қадар жўн таҳлил қилиб, масалани бу кўрлик ила баҳолашаётганига ҳайрон қолади одам, аслида, ҳайрон қолишга ҳожат йўқ.

Бу ҳаракат ва ислоҳот қандай мева беради – бу бошқа масала, келажакда маълум бўлади, ҳозирча яхши умидлар қилинмоқда, холос. Гап Кафкадан бошланган эди ва ўзини элита интеллект санайдиганларни ҳам зикр этган эдик, ҳозир мени икки масала ўйлантириб турибди: уларнинг чаласаводлигини очиқ айтсам, мен ҳам рустойи бўлиб қоламанми? Улар-ку, буни қабул қилишмайди. Иккинчи муаммо – сенлар чаласаводсанлар десам, ўзимни улардан ақллироқ билган бўлиб қолсам kerak... Энди яна ким билади дейсиз. Бунчалик эзмаланмай, гапни айтиб кетаверган маъқулга ҳам ўшайди. Гап эгасини топади.

Акром МАЛИК

1 660марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Ҳеч қачон қандайдир жамоалар тузишга уринмаган яхши. Ҳар қандай жамоанинг ичида хоинлик яшайди. Одам…

    Икки одамнинг бошини ғоя асосида бириктираман деган хаёл хомдир. Ғоя эмас, оч қорин ва овқат бириктиради. Ғоя ягона одамда бўлади, холос. У жамоанинг илдизидир, лекин ўша жамоа…

    1 дақиқа

    Таниқли бўламан деган ўй қалбдаги касалликдандир. Таниқли бўлмоқ, шон-шуҳрат – бир кишини кўпчилик билишидир.…

    Гапни таниқли бўлмоқ ҳақида бошлаган эдик. Минг йил аввал ёзилган китобларимизга кўра, масалан, Рабғузий ҳазратларининг “Пайғамбарлар тарихи”дан маълум бўлишича, Худо айтадики:…

    3 дақиқа

    ОЛТИНЧИ БОБ

    Иккинчи фасл Куёв танлаш Куёв танлаш келин танлашдан жиддий фарқланади, табиий. Келин танлашда оила биринчи эътиборга олинса, йигитнинг уйланиш остонасида қай шаклда эканлиги…

    4 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.