Тил

2017-йил 13-январ куни суд бўлди, судя менга ачина-ачина 6 йил қамоқ ҳукмини берди. Ундан кейин март ойининг…

👉 Бошланиши

2017-йил 13-январ куни суд бўлди, судя менга ачина-ачина 6 йил қамоқ ҳукмини берди. Ундан кейин март ойининг бошида Навоий шаҳридаги қамоққа олиб кетдилар. 2016-йил 22-июл куни уйдан чиқиб ғойиб бўлганман. Изсиз. Ҳеч ким менинг қаэрда эканимни билмаган. Бу чин маънода ўғирлаш эди. Одам ўғирлаш. Ва ўғрилар ким бўлганлигини бугун ҳамма билади. Ота-онанинг аҳволини тасаввур қилаверинг. 2017-йил 4-апрел. Чоршанба эди, адашмасам. Илк марта қамоққа мени кўргани уйдагиларим келишди. Онам келди. Роппа-роса 7 ой-у 12 кун – ҳаётимда энг узоқ муддат онам мени, мен онамни кўрмаган вақт. Кейинчалик онам айтадики: “Тун-у кун сени ўйлайвериб, томоғимдан бир томчи сув, бир тишлам нон ўтмас эди; шунчалик кўп ўйладимки, Акром деган болани туққанмидим, шундай болам бормиди деб qoldim... Кечалари юрагим ортимга тортиб уйғонар эдим. Нафас этмай қоларди. Шу вақтларда қамоқда Акромни азоблашаётган бўлса-ya... Акромни ураётган бўлсалар-а, менга шу нарсалар аён бўляпти, шекилли дея хавотирга тушар edim...” Мен ўз онам ҳақида айтяпман. Лекин Ўзбекистонда шундай оналардан минглаб эди. Бир вақтнинг ўзида, туну кун минглаб оналар болалари, ўқимишлик, илмли, ибодатли болалари қамоқда ётаркан, юраклари оғриғидан уйғониб кетишар эди. Уларнинг ҳаммаси иложсизлик ва чорасизлик кишанида, “Худойим!” – дея фарёд қилишдан ўзга йўллари йўқ эди. Чунки адолат эшиклари ёпиқ, шафқат қопқалари тақа-тақ берк, инсоннинг оҳини тинглайдиган валломат йўқ эди. Шавкат Миромонович ҳукумат бошқарувини олган илк онидан бошлаб зулм занжирларини бирма-бир синдиришга киришди. Бу ҳодисанинг ҳосиласи 2017-йил ёзининг бошидан бошлаб қамоқларда кўринди. Тафсилотга берилмаган ҳолда айтишим мумкинки, 2020-йил 27-август куни Президентимиз бир гуруҳ маҳкумларни афв қилиш ҳақидаги Фармонни имзолади, афв этилганлар ичида менинг исмим бор эди. Аммо озодликка чиқдинг, энди байрам дегани эмас экан. Ич-ичинггга ўрнашган зулм захматлари, оғриқлар сени ҳар нарсадан шубҳаланишга, одамларга ишонмасликка этаклайди. Айтилаётган яхши гаплар ёлғон ва тузоқ каби кўринади. Яъни эркин ҳаётга бирикиб кетиш ҳам оғир жараёндир. Бу худди қайта туғилишдек. гап. Аммо Давлат мени ташлаб қўймади. Ҳар томонлама қўллаб-қувватладилар. Ўзимни яхши ҳис қилишим учун, ўзимни тутиб олишим учун кўмаклашдилар. Хато қилсам, яна кечирдилар; яна тўғри йўлга йўллашга уриндилар. Ҳа, тўғри йўл ва ботил йўл аниқ, аммо уни кўриш ва иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлаш мураккаб масала. Инсон ўзи юраётган йўлидан, қилаётган ишидан шубҳаланмаслиги керак. Комил иймон билан ҳа, мен тўғри иш қиляпман деб амин бўлмоғи лозим. Бунинг учун унинг йўли ва эътиқоди барча асослари билан қадимдан тасдиқланган ва қабул қилинган қоидаларга мувофиқ тушмоғи шарт. Отам ҳамиша: “Биз Шавкат Миромоновичдан қарздормиз. У кишининг энг аввал оиламизга қилган яхшиликларини унутишимиз мумкин эмас. Қолаверса, халқимизга, юртимизга қилаётган хизматини таърифлаб, тавсифлаб тугатиш имконсиз. Биз у кишининг ҳаққига кечаю кундуз дуо қилишимиз керак”, – деб айтадилар. Худога шукур, отамнинг оналари – ёшлари тўқсонга яқинлашган энамиз борлар. У киши ҳам ҳар икки гапининг бирида: “Пошшомиз омон бўлсинлар, бахтимизга соғ бўлсинлар, неварамни қамоқдан чиқариб бердилар, у киши авлиё эканлар”, – деб дуо қиладилар. Президентимизнинг фақат шахсимга қилган яхшилиги, бағрикенглигига суяниб сўз айтсам, кимлар учун бир ёқлама туюлар, лекин у кишининг олиб бораётган сиёсатига назар солиб, шундай хулоса қиламан: узоқни кўрадиган одам; вазиятни тўғри баҳолайдиган одам; инсоф ва диёнатли одам; халқи ва Ватани учун жонини берадиган одам; халқнинг муҳаббатини, ишончини қозониб, дуосини олаётган одам.

👉 Давоми

1 450марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ОЛТИНЧИ БОБ

    ОИЛА ҚУРИШ Учинчи фасл Совчилик Эски замонларда совчилар: “Остонангизни супургани келдик”, “Қулчиликка келдик”, – дер эдилар. Қизи борнинг нози бор дея қизли уйнинг шартлари,…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Ҳаётий тажриба ва илм бойлигига қараб мумтоз матнлар турли ёшларда турли қирраларини кўрсатади.

    Кафканинг “Жараён”ини тугатдим. Сўзбошида асар услуби мижғов, эзма услуб дейилибди, негадир. Аксинча, менга ёқди. Инглизчасини кўрдим. Таржимон Вафо Файзуллоҳга офарин айтдим.…

    4 дақиқа

    Ҳеч қачон қандайдир жамоалар тузишга уринмаган яхши. Ҳар қандай жамоанинг ичида хоинлик яшайди. Одам…

    Икки одамнинг бошини ғоя асосида бириктираман деган хаёл хомдир. Ғоя эмас, оч қорин ва овқат бириктиради. Ғоя ягона одамда бўлади, холос. У жамоанинг илдизидир, лекин ўша жамоа…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.